Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар соддалаштирилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни нотариал жараёнларда аҳолига қулайликларни оширишга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, бугунги кунда нотариусларда давлат божи ставкалари жуда кўп тоифаларга ажратилгани сабабли уларни ҳисоблашда ноқулайликлар туғилмоқда. Хусусан, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаш учун давлат божи 12 та, кўчмас мулк, гаров, ипотека ва лизинг шартномалари бўйича 6 та тоифага бўлинган. Шу боис давлат раҳбари нотариал ҳаракатлар тизимини соддалаштириш ва аҳолига қулайликларни ошириш вазифасини қўйган эди. Шунга асосан, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган давлат божларининг ставкалари оптималлаштирилмоқда. Фото: Президент матбуот хизмати Масалан, ҳозирда давлат божи ставкаларини ҳисоблашда уй-жойнинг майдонига, автомототранспорт воситаларининг двигатель қуввати ва ишлаб чиқарилган йилига қаралади. Энди бу борадаги тоифалар қисқартирилиб, ставкалар бир хиллаштирилмоқда, айримлари камайтирилмоқда. Жумладан, кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини нотариал тасдиқлаш учун давлат божи, унинг майдонидан қатъи назар, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, бошқа жойларда 0,5 баравари миқдорида, энг паст ставкада белгиланмоқда. Фото: Президент матбуот хизмати Гаров, ипотека, лизинг ва қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаганлик учун табақалашган божлар бир хиллаштирилиб, ягона ставка ўрнатилмоқда. Автотранспорт олди-сотдисини нотариал тасдиқлашда, двигатель қуввати ва ишлаб чиқарилган йилидан қатъи назар, бир хил ставкада – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бож ундирилиши белгиланмоқда. Фото: Президент матбуот хизмати Шунингдек, мол-мулкни ижарага бериш ёки ундан текин фойдаланиш, автомототранспорт бўйича ишончнома бериш каби келишувларни нотариал тасдиқлаш учун бож миқдори камайтирилмоқда. Фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросхўрга гувоҳнома бериш учун давлат божи бекор қилинмоқда. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши нотариал жараёнларни осонлаштиришга, турли ноаниқлик, низо ва коррупция ҳолатларини бартараф этишга хизмат қилади. Йилига 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ аҳоли ихтиёрида қолади.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Потапова проиграла Остапенко во втором круге турнира WTA 1000






Пианист-виртуоз Култышев исполнит редкие сочинения Баха и Брукнера на концерте в «Зарядье»

Посетитель кафе в Щелкове избил сотрудника заведения

Москвич, убивший жену ста ударами ножа, получил 13,5 лет колонии

ВЗУ для будущих жителей ЖК «Пятницкие Луга» в Солнечногорске достроят летом