Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Ерости сувлари учун ҳам ҳисоблагич ўрнатиш мажбурий бўлади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Президент матбуот хизмати 7 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев ерости сувларини муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Ерости сувлари табиат ва аҳоли учун энг зарур чучук сув манбаларидан бири. Ундан тартибсиз фойдаланиш оқибатида кўп жойларда ерости суви камайиб кетмоқда. Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг айрим ҳудудларида унинг сатҳи 5 метргача пасайиб кетган. Шунга қарамай, жойларда рухсатсиз қудуқлар бурғилаш, ерости сувларидан назоратсиз ва ҳисобсиз фойдаланиш ҳамон давом этмоқда. Шу боис, президент кўрсатмасига мувофиқ, ерости сувлари муҳофазасини кучайтириш ва ундан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Унга кўра, ерости сувининг сатҳи 5 метрдан зиёд пасайган ҳудудларда қудуқлар бурғилаш ва ерости сувларидан фойдаланишга мораторий жорий қилинади. Ҳозирги кунда қудуқларнинг 90 фоизида ҳисоблагич йўқлиги сабабли ерости сувлари сарфи тўғрисида аниқ маълумот тўплаш имкони бўлмаяпти. Шунинг учун ерости сувларидан фойдаланувчиларга 2024 йил 1 январга қадар ўз тасарруфидаги иншоотларни сув ҳисоблагич билан жиҳозлаш мажбурияти қўйилмоқда. Шунингдек, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳар бир қудуққа алоҳида эмас, балки қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш йўлга қўйилади. Сатҳи пасайиб кетаётган ерости суви конларини тубдан қайта баҳолаш бўйича геология-қидирув ишлари амалга оширилади. Яна бир янгилик – ерости сувларининг ҳолатини кузатиб бориш, хавфли геологик жараёнлардан муҳофаза қилишнинг ягона тизимини яратиш мақсадида Давлат геологик мониторинг хизмати ташкил этилади. Умуман олганда, бу чора-тадбирлар ерости сувининг камайиш жараёнини тўхтатиш ва бошқа ҳудудларда бундай ҳолат юзага келишининг олдини олишга хизмат қилади. Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, сувдан ҳисобсиз фойдаланишга чек қўйиш, бу борада интизомни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Чучук сув манбаларини асраш ва аҳоли учун узоқ муддатга етадиган захира яратиш муҳимлигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, шу йил августда “Ерости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори лойиҳаси эълон қилинган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Новак Джокович

Первая ракета мира Джокович получил бутылкой по голове после матча в Риме






14 мая в Москве состоится благотворительный концерт Московского Синодального хора

Биография Андрея Белоусова: что известно об и. о. первого вице-премьера России

Знаменитости, которые служили и не служили в армии

«СССР распался? Ужас!». Как любит Россию страна, где о нас ничего не знают