Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Актриса, официант, психолог, сузувчи ва веб-дизайнер: оддий қизларга уйланган шаҳзодалар (фото) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Шаҳзодалар фақат эртаклардагина оддий қизларга уйланмайди, реал ҳаётда ҳам актриса, официант, психолог ёки сузувчи қизлар билан оила қурган аслзодалар бор: замонамизнинг энг гўзал ва машҳур қироллик никоҳи ҳақида маълумот берамиз. Гарри ва Меган — Британия шаҳзодаси ва актриса Фото: Getty Images 2017 йилнинг 27 ноябрь куни дунёдаги энг машҳур шаҳзодалардан бири уэлслик Гарри америкалик актриса Меган Марклни рафиқаси сифатида бутун жамоатчиликка расман таништирди. Кинодаги фаолияти, турмушидан ажрашиши, келиб чиқиши ва, албатта, ирқий мансублик, ҳатто бўлажак герцогиня терисининг ранги ҳам муҳокамадан четда қолмади — «бағрикенг» ва «демократик» дунё бу янгиликдан ақлдан озай деди. Тўй маросими бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларни телевизор экранлари ва компьютер мониторларига михлаб, чинакам қироллик миқёсида бўлиб ўтди. Сассекс герцоги ва герцогинясининг никоҳи ҳанузгача архаик қадриятлар ва меъёрларига тўғри келмаслиги муҳокама қилинади — аммо, хайриятки, марҳум қиролича Елизавета ҳам, унинг набираси Гарри ҳам Меганни чин дилдан яхши кўрди ва уларнинг болалари — Арчи ва Лилибет ёнида бўлишдан жуда хурсанд бўлишди. Кейинчалик улар оиласи билан янги ҳаёт бошлаш учун ватани Буюк Британияни тарк этиб, Америкага кетишга қарор қилишди. Хокон ва Мэттэ-Марит — Норвегия валиаҳд шаҳзодаси ва официант Фото: Getty Images Хокон ва Мэттэ-Марит 2001 йилда шов-шувли жанжалдан кейин турмуш қуришади. Норвегия қироллик оиласи тенгсиз никоҳга унчалик қаршилик қилишмаган — бир вақтлар қирол Харалд V Sonyа исмли сотувчи қизга уйланган, кейинчалик у Норвегиянинг севимли маликасига айланган. Муаммо бўлажак маликанинг келиб чиқишида эмас, балки унинг жуда «қора» ўтмишида эди. Гап шундаки, Хокон билан танишишига қадар Мэттэ-Марит аллақачон она эди. Аёлнинг таниқли наркодилердан никоҳсиз туғилган ўғилчаси бор эди. Бундан ташқари, Мэттэ-Маритнинг ўзи ҳам ёшлигида тақиқланган моддаларни истеъмол қилган ва ҳатто Норвегиянинг либерал қироллик оиласи ҳам бундай таржимаи ҳолни қабул қила олмасди. Аммо Хокон қарорида қатъий турди — Мэттэ унинг тақдири эканлигини таъкидлади. Шундан кейин ота-онаси ҳам ўғлининг бахтига чин дилдан қувониб, қаршилик қилишмайди. Уларнинг тўйи куни Мэттэ эри ва ўғлини маҳкам қучоқлаб, тинмай йиғлаган. Эммануэль ва Клотилда — Венеция шаҳзодаси ва актриса Фото: Getty Images 2003 йил 25 сентябрда Венеция ва Пемонт шаҳзодаси Эммануэль Филиберто де Савой — XI асрдан бери машҳур бўлган энг қадимги Европа сулолаларидан бирининг вакили, ёш француз актрисаси Клотилда Куртога уйланди. Тўй маросими Санта Мария дел Анжели соборида бўлиб ўтди, бу ерда 1896 йилда куёвнинг катта бобоси — Италиянинг бўлажак қироли Виктор Эммануэль III нинг ҳам никоҳи бўлиб ўтган. Аммо Эммануэлнинг ота-онаси ўғлининг танловидан мамнун эмасди – бўлажак келинининг нафақат зодагон эмаслигидан, балки унинг касбидан ҳам хижолат бўлишди. Клотилданинг ўзи бутун умри давомида «қалб олижаноблигига» ишониб, замонавий аристократияга дош бера олмаслигини тан олди. Шундай қилиб, шаҳзода ва актриса ўртасидаги романтика жанрнинг барча қонунларига кўра — нафратдан севгигача ривожланди. Ваниҳоят шаҳзода баҳорда қизга турмуш қуришни таклиф қилди ва кузда жуфтлик турмуш қурди. Ўша пайтда келиннинг олти ойлик ҳомиласи бор эди, бироқ уларнинг 1200 га яқин одам қатнашган тўйи дабдаба билан ўтди. Бугунги кунда эр-хотин икки қизни тарбияламоқда ва Италиянинг асосий юлдузлари бўлиб қолмоқда: шаҳзода Эммануэль монархиянинг тикланишини фаол равишда қўллаб-қувватлайди, малика Клотилда эса нафақат эрини қўлламоқда, балки қироллик аъзоси бўлишига қарамай, ўзи ҳамон фильмларда рол ижро этмоқда. Уильям ва Кейт — Британия шаҳзодаси ва веб-дизайнер, маркетинг бўйича мутахассис Фото: Getty Images Бутун дунё томоша қилаган дабдабали тўйдан олдин жуфтликнинг муносабатлари жуда беқарор эди. Уильям университетда танишган дўсти Кейт Миддлтонга ҳатто журналистлар «интизор Кетти» деб лақаб қўйишган. Тўғри, Кетрин, ҳақиқатан ҳам, шаҳзоданинг барча ўйин-кулгилари ва узоқ давом этувчи саёҳатларига сабр билан чидади, лекин кутилмаганда муносабатларни ўзи тугатди. Муносабатларга нуқта қўйилгач, Уильям бир неча бор бошқа аёллар билан мулоқотда бўлган, аммо хатó қилганини англаган шаҳзода Кейтга турмуш қуриш таклифини беради. Миш-мишларга кўра, узоқни кўра оладиган бувиси Елизавета набирасининг уйланишига ҳисса қўшган — ахир, масъулиятли ва жиддий Кейт, ҳатто қиз зодагон бўлмаса ҳам, қироличага жуда ёқиб қолганди. Бундан ташқари Кейтнинг онаси Керол Миддлтон ҳам бу борада қизига яхшигина маслаҳатлар бериб турган. 2011 йилда тўй бўлиб ўтди. Ҳозирда жуфтлик бахтли оила бўлиб, уч фарзандни тарбияламоқда. Абдулла ва Рания — Иордания шаҳзодаси ва банк ходими Фото: Getty Images Рания Файсал ал-Ясин монархияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган оилада туғилган. Бўлажак қироличанинг келиб чиқиши фаластинлик бўлган ота-онаси Кувайтда яшаган. Ўз бизнесини очишни орзу қилган Рания Қоҳирадаги Америка университетида таълим олади. Ўқиши тугагач, қиз Иорданияга кўчиб келади. Маҳаллий Citibank’ка ишга жойлашган Рания шу ерда шаҳзодани учратади. Абдулланинг ўзи эса ўша пайтда подшоҳ бўлишни режалаштирмаган эди: бир пайтлар унинг отаси подшоҳ Ҳусайн тахтни ўғлига эмас, балки укасига топширган. Аслида Рания тахт меросхўрига эмас, балки оддий Иордания шаҳзодасига турмушга чиққан. Бироқ энг сўнгги дақиқада қирол ўзининг тўнғич ўғлига валиаҳд шаҳзода унвонини беради, шунинг учун бугунги кунда Иордания тарихдаги энг мос қироллик жуфтлиги билан мақтаниши мумкин. Фелипе ва Летисия — Астурия шаҳзодаси ва тележурналист Фото: Getty Images Фелипе ва Летисия чўкиб кетган танкер ҳақидаги репортаж съёмкасида танишиб қолади — шаҳзода бир кўришда севиб қолганди. Бир неча ой ўтгач, журналистнинг қўлини сўрайди. Бу тўйни бутун дунё кузатди. Келин нафақат аслзодалиги билан мақтана олмасди, балки 1-турмушидан ажрашган ҳам эди. Бироқ қироллик оиласининг бошқа иложи қолмаган: валиаҳд шаҳзода Фелипе ота-онасига ультиматум қўяди — ё тўй ёки тахтдан воз кечиш. Яхшиямки, Летисиянинг биринчи никоҳи тўйсиз бўлган, шунинг учун ҳатто католик черкови бўлажак Испания қиролининг ажрашган аёл билан никоҳига эътироз билдирмайди. Бугунги кунда қирол Филипп VI ва унинг рафиқаси Летисия оилавий бахтнинг тимсоли бўлиб қолмоқда (эр-хотиннинг икки фарзанди бор). Тўғри, Испания қироличаси вақти-вақти билан жамоатчиликни ҳайратда қолдиради: қайнонаси билан жанжаллашади ёки расмий тадбирга мутлақо мос бўлмаган кийим кияди — собиқ журналист Летисия собиқ ҳамкасбларининг эътиборини қандай жалб қилишни билади. Карл Филипп ва София — Швеция шаҳзодаси ва модель Фото: Getty Images Бу жуфтликнинг тақдирларини боғлашлари ва биргаликда бахтли бўлишлари учун нафақат швед қироли ва қироличасининг донолиги, балки қироллик саройининг PR хизматининг ҳам ҳиссаси катта. Шаҳзода қайлиғининг ўтмишдаги карьераси қора доғлардан холи эмасди — яримяланғоч фотосессиялар, иккинчи даражали реалити-шоулар ва шов-шувли вазиятлар. Аммо швед шаҳзодаси унга ошиқ эди, шунинг учун унинг оиласи София Ҳеллквистни мукаммал малика қилиш учун ҳаммасига кўз юмди. Уларнинг тўйи муносабатлар бошланганидан йиллар ўтиб, 2015 йилда бўлиб ўтди. Бугун шаҳзода Карл Филипп ва малика София икки ёқимтой фарзандни тарбияламоқда, умумий хайрия лойиҳаларида иштирок этиб, биргаликда бахтли ҳаёт кечирмоқда. Албер ва Шарлин — Монако князи ва сузувчи Фото: Getty Images Монако шаҳзодаси Албер ва Жанубий африкалик профессионал сузувчи Шарлин Витцток танишганидан 11 йил ўтгач турмуш қуришади. Уларга расмий равишда тақдирларини боғлашларига ҳеч нарса тўсқинлик қилмаган, чунки Грэйс Келли давридан бери ҳеч ким кичик князликдаги келишмовчиликларга эътибор бермайди. Шарлин ватани Жанубий Африкада энг яхши сузувчилардан бири эди. У Монакога мусобақа туфайли келади, лекин кутилмаганда ўз севгисини учратади. Бугунги кунда уларнинг никоҳи унчалик яхши эмаслиги ҳақида гаплар тарқалган. Бироқ шунча йил ўтгач ҳам шаҳзода ва малика ҳали ҳам бирга, гўзал эгизакларни тарбиялашмоқда — ажрашиш ниятида эмасга ўхшайди. Фумихито ва Кико — Япония шаҳзодаси ва психолог Фото: Getty Images Акисино шаҳзодаси Фумихито катта акасидан кейин Япония тахтига меросхўр сифатида иккинчи ўринда туради. Япония император оиласидаги қоидалар қатъий: бу ерда келишмовчиликлар жуда кам учрайди. Бундан ташқари, агар келин «халқ орасидан чиққан» бўлса, унда ҳеч бўлмаганда молиявий жиҳатдан малика ролига мос келиши керак. Масалан, ҳозирги император Мичико келиб чиқиши билан мақтана олмаса ҳам унинг отаси йирик тегирмон компаниясини бошқарган. Фумихитонинг акаси машҳур дипломат Хисаши Оваданинг қизига уйланади, у ҳатто Япониянинг БМТда вакили бўлган. Аммо акасидан олдин уйланган Фумихито ўзига бой бўлмаган қизни танлайди. Иқтисодиёт профессорининг қизи Кико Кавашима билан шаҳзода Гакушуин университетининг биринчи курсида танишади ва кўп ўтмай унга турмуш қуришни таклиф қилади. Севишганлар тўйни уч йил кутиши керак эди — барча расмиятчиликлар ҳал қилинмагунча ва Император уйи кенгаши сулолада янги оила яратишга рухсат бермагунча улар шундай қилишга мажбур бўлади. Фумихито ва Кико 1990 йилда турмуш қуради. Ҳозирда эр-хотиннинг учта фарзанди бор: уларнинг энг кичиги шаҳзода Ҳисаҳито ҳозирда Япония тахтининг бевосита вориси ҳисобланади, чунки унинг амакиси император Нарухитонинг ўғиллари йўқ.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублёв в трёх сетах обыграл Маркоса Гирона и вышел в третий круг «Мастерса» в Риме






Военнослужащая из Истры получила орден Мужества

В РФ признались, что сейчас брать китайские иномарки - это себе в убыток

Супруги из Нижнего Новгорода стали героями реалити-шоу «Клиника счастья. Реалити»

Россиянам рассказали, как легко просыпаться по утрам на работу