Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Сардор Умрзоқов: «Энерготаъминот бўйича вазиятни шу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди, айримлари орамизда ўтирибди» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Президент администрацияси Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталофат ўтказиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Умрзоқов кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Кўкдала туманида 20 фоиз, Қарши туманида 38 фоиз ҳамда Кармана туманида 22 фоизлигича қолаётганини билдирди. «Бизга келган маълумотларга кўра, «Ўзтрансгаз»га қарашли компрессор станцияларида ҳам жиддий камчиликлар бор. Жами 37 та агрегатдан 21 таси таъмирталаб. Энергетика вазирлиги мутасаддилари барча агрегатлар зудлик билан ишчи ҳолатига келтириши зарур. Носоз агрегатлар бошқа қурилмалар зўриқиш билан ишлашига олиб келади, техник носозликлар келиб чиқишига сабаб бўлади ва истеъмолчиларни барқарор табиий газ билан таъминлаш имконини йўққа чиқаради. Ҳудудларда йўл қўйилган чеклов ва юз берган авариялар оқибатида электр энергиясининг узилиши аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда. Вазиятни бу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди. Айримлари ҳатто ҳозир шу йиғилишда орамизда ўтирибди. Масалан, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкент шаҳрида 1485 та маҳалла куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган. Улуғбек Мустафаев (Ҳудудий электр тармоқлари раҳбари) республика ҳудудларида аварияларни бартараф қилиш бўйича бригадалар сони кўпайтириш ва аварияларни тўлиқ бартараф этиш чораларини кўрсин. Кўмир етказиб бериш кўрсаткичлари Қашқадарё вилоятининг Кўкдала (20 фоиз) ва Қарши (38 фоиз) туманларида ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида (22 фоиз) анча паст даражада қолмоқда» – деб таъкидлади видеоселектор чоғида Сардор Умрзоқов.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Касаткина обыграла Марию и вышла в третий круг турнира WTA-1000 в Риме






Бастрыкин поручил наградить спасавших людей из упавшего в Мойку автобуса очевидцев

РФ выдала агреман новому послу Финляндии

«Прекратить оказание соцуслуг»: минераловодский приют для бездомных обжалует решение суда

"Этажи": средняя стоимость аренды квартир в России за год выросла на треть