Хитой ва Саудия Арабистони афғонларга инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга келишиб олди
Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Саудия шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ас-Сауд ўртасида Ар-Риёдда бўлиб ўтган музокараларда келишувга эришилди.
Ҳар икки томон Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш, у ерда барқарорлик ва хавфсизликни ўрнатиш, мамлакат террорчилик гуруҳлари бошпанасига айланишининг олдини олишга интилаётганига ишонтирди. Шунингдек, жаҳон ҳамжамияти афғонларни ўз муаммолари билан ёлғиз қолдирмасдан, иқтисодий тикланишига ёрдам бериши зарурлиги таъкидланди.
РБК