Бельгия полицияси Европа парламенти биносида рейд ўтказди
Бельгия полицияси душанба куни Европарламент раҳбари ўринбосари Эва Кайли ва яна уч кишининг ҳибсга олинишига сабаб бўлган Қатардаги жаҳон чемпионати билан боғлиқ коррупция бўйича тергов доирасида Брюсселдаги Европарламент (ЕП) биносида рейд ўтказди.
Бу ҳақда Agence France-Presse нашри Бельгия федерал прокуратурасига таяниб маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, бу Европарламент қарорларига таъсир кўрсатишга қодир бўлган учинчи шахсларга катта миқдорда пул тўлаганликда гумон қилинган ҳолда тўрт кун ичида йигирманчи қидирувдир.