Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган
Ўғри бир ярим ой ичида Тошкентдаги супермаркетдан сариёғ ўғирлаб юрган. Жами жиноятчи 42 миллион сўмдан ортиқ маҳсулот олиб чиқишга улгурган. Бу ҳақда ИИББ маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.
“1 декабрь куни дўкон эгаси Чилонзор тумани ИИБ ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, 16 октябрдан 30 ноябргача 42.3 миллион сўмдан ортиқ сариёғ брикетлари йўқолганини маълум қилган”, – дея хабар бермоқда ИИББ.