Туркиянинг табиий гўзаллиги ва тарихий бойлигини учиш орқали кашф этишга нима дейсиз?
Парашютда учиш – Туркиянинг мовий осмонида унутилмас саёҳатга боришнинг осон, хавфсиз ва ёқимли усули!
Истанбулнинг шимолий қирғоқлари
Истанбул асосан ўзининг ноёб тарихий жойлари ва маданий мероси билан машҳур. Аммо бу улкан мегаполис парашут билан сакраш каби экстремал спорт турлари учун ажойиб имкониятларни тақдим этади.
Бир кунлик саёҳатингизни шаҳарнинг Европа томонидаги Чаталжа туманидаги Орманли қишлоғида ва Анадолу томонидаги Шиле туманида ажойиб парашут билан сакраш тажрибаси билан ўтказишингиз мумкин.
Қадимги Эфес шаҳри, Измир
Милоддан аввалги Х асрда барпо қилинган ва Туркиянинг ЮНEСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган, жуда яхши сақланган қадимий шаҳар Эфес ва унинг яқинидаги харобаларни зиёрат қилган бўлишингиз мумкин. Эфесга ташриф буюришнинг ўзи унутилмас тажрибадир. Бироқ Эфес устидан парашут билан сакраб кўрганмисиз?
Эфес сизга оёқларингиз остида ястанган қадимий шаҳар устидан парашютда сакрашнинг ноёб тажрибасини тақдим этади. Йўловчиларни тушириш пунктига хизмат кўрсатадиган транспорт воситалари Селчук тумани марказидан жўнайди.
Фетҳие, Муғла
Фетҳие – Туркиянинг параплан пойтахтидир. Ер юзидаги ушбу жаннатмакон ҳудудда мусаффо ва тўқ мовий осмони ва ажойиб денгизда дам олиш билан бирга, парашютда сакраш учун ҳам ажойиб жой.
Фетҳиеда парашютда учиш учун кўплаб вариантларни топасиз.
Сиде ва Каш, Анталия
Анталия Туркия жанубидаги қирғоқ шаҳри ва жуда машҳур сайёҳлик маскани. Анталия, Сиде ва Каш туманларида парашут марказлари ҳам бор.
Осмонда ҳудди денгиздагидек сузиб юрар экансиз, сиз пастда фируза ва тўқ мовий Ўрта Ер денгизи манзарасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Кайсери
Кайсери Туркиянинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, мамлакатнинг парашутдан сакраш бўйича етакчи йўналишларидан биридир.
Шаҳар Эржиес тоғининг этагида жойлашган ва айниқса қишда ажойиб манзарага эга.