Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

«Саудия-АҚШ муносабатлари мусулмонча никоҳга ўхшайди...» ёхуд Хитойнинг Яқин Шарқдаги «ўйин»лари — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Риёз маъмурияти АҚШнинг амалда заифлашиб бораётган хавфсизлик кафолатлари фонида янги хавфсизлик тузилмаси изламоқда. Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг уч кунлик амалий ташриф билан Риёзга боргани Форс кўрфази минтақасини глобал сиёсатнинг кун тартибига олиб чиқди. Ташриф АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатлари совуқлашган бир пайтда ўтгани билан ҳам диққатга сазовор. Бундан ташқари Жо Байденнинг июль ойидаги зерикарли “саёҳат”ига қараганда Цзинпиннинг тантанали кутиб олиниши ҳам зийрак сиёсатчиларнинг нигоҳидан четда қолмади. Вашингтоннинг Яқин Шарқ минтақасидаги энг муҳим иттифоқчиси бўлган Саудия Арабистони АҚШнинг ашаддий рақиби ва керак бўлса душмани саналган Хитой билан яқинлашиши минтақа ва дунё миқёсида мувозанатлар ўзгараётганини англатади. Чунки 2000-йилларнинг бошларига қадар АҚШ билан яқинлиги Саудиянинг Россия ва Хитой каби АҚШга рақиб ва душман давлатлар билан алоқалари учун монелик қилиб келган. Си Цзинпиннинг ташрифи бу чегаранинг йўқолганини, Риёз ташқи сиёсатда нисбий мухториятга эришганини ва ўз манфаатлари учун энди АҚШга қулоқ солмаслигини кўрсатмоқда. Риёзга ташрифи олдидан Washington Post газетасига берган интервьюсида Байден Хитой билан рақобатлашиш учун Саудия муносабатларни ривожлантириш зарурлигини эътироф этган ва ташрифи чоғида “Яқин Шарқда бўшлиқ қолдирмаймиз. Акс ҳолда бу бўшлиқни Россия ёки Хитой тўлдириши мумкин". Аммо... АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларидаги кескинлик Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ Саудия Арабистонининг ҳудудий яхлитлиги ва режим хавфсизлигининг асосий кафолатига айланди. Бироқ 11 сентябрь воқеаларидан кейин ўзаро муносабатлар жуда кескин даврга кирди. Саудия Арабистонининг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Сауд ал-Файсал 2004 йили Washington Postга берган интервюсида: "АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатлари фақат битта турмуш ўртоқ билан яшаладиган "католик никоҳи" эмас, балки тўртта хотинга рухсат берилган мусулмон никоҳидир”, дегани ҳам диққатга сазовор. АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларидаги кескинликнинг асосий сабабини АҚШнинг Иккинчи Жаҳон урушидан бери тақдим этишни ваъда қилган “де-факто хавфсизлик кафолатлари”дан халос бўлишга онгли равишда ҳаракат қилиши билан изоҳлаш мумкин. Риёзнинг кескин қаршиликларига қарамай, АҚШнинг Ироққа бостириб кириши ва кейин Ироқни Эрон таъсири остида қолдириши арабларнинг янги “хотинлар” излашига туртки бўлди. Араб баҳори ҳам икки “дўст” муносабатларидаги ярани чуқурлаштирди. Бу жараёнда АҚШ “кўча ҳаракатлари” билан Саудиянинг минтақадаги иттифоқчи режимларини ағдариб ташлади. АҚШ маъмуриятининг Муборакка "вазифасини тарк этиш" ҳақидаги юборган ишораси Риёз маъмуриятига жиддий огоҳлик қўнғироғи эди. Улар вақти келганда АҚШ Саудия Арабистонига ҳам худди шундай муносабатда бўлишидан хавотирга туша бошлади. 2019 йили ARAMCO объектларига Эрон томонидан қўллаб-қувватланган мухолифларнинг ҳужуми кўп йиллар давомида қурол саноатида АҚШнинг энг йирик мижози ва хавфсизлик ҳақида ҳеч қандай ташвишда бўлмаган Саудия Арабистонига даҳшатли таъсир кўрсатди. Ҳужумнинг 2 миллион долларлик асбоб-ускуналар билан амалга оширилгани, 17 дақиқа давом этгани, бу объектлар Саудия нефт саноатининг юраги саналиши билан бирга пойтахтга жуда яқин бўлгани АҚШ хавфсизлик кафолатларининг қандай аҳволда эканини кўрсатиб қўйди. “Араб баҳори” даврида Саудия Арабистонига Ямандан келиб чиққан таҳдидларга АҚШнинг эътибор бермагани ва Яман урушини қўллаб-қувватламагани, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши ортидан Саудларга қилинган босим ва асосийси инсон ҳуқуқларининг бузилиши туфайли Муҳаммад бин Салмоннинг қаттиқ танқидга учраши ҳам “совуқчилик”ни баттар кучайтирди. Ниҳоят, ҳар икки давлатнинг энергия бозорида қабул қилинган турли қарашлари жиддий муаммо туғдираётганини кўриш мумкин. Аниқроғи, АҚШ яқинда энергия билан ўзини-ўзи таъминлайди ва ҳатто муҳим энергия экспортчиси сифатида ҳам биринчи ўринга чиқади. Умуман олганда, АҚШнинг ташқи сиёсатда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун нефтдан қурол сифатида фойдаланиш ва Саудияни бу сиёсатга мувофиқ йўналтириш ҳаракатлари Риёзда ноқулайлик туғдирмоқда. Чунки 2000-йиллардан буён Саудия Арабистонининг асосий мақсади нефтга бўлган талабни пасайтирмаслик ва асосий даромади манбасини хавф остига қўймаслик орқали энергия бозорларини барқарорлаштириш эди. Пекиннинг умидлари Ўз олдига қўйган иқтисодий ютуқларга эришиш учун Хитой Яқин Шарқ минтақасининг геосиёсий, мафкуравий ва геоиқтисодий афзалликларидан фойдаланиш ниятида. 2005-2020 йиллар оралиғида минтақага 170 миллиард доллар сармоя киритган Хитой ҳозирда Яқин Шарқ минтақасининг энг йирик сармоядори бўлиб турибди. Бундан ташқари, Хитой Кўрфаз нефтининг энг йирик мижози ва умумий нефт импортининг 50 фоиздан ортиғини ушбу минтақа “қора олтин”и орқали таъминлайди. Ўсиб бораётган иқтисодий кўрсатгичлар билан бир қаторда, Пекиннинг нефтга бўлган эҳтиёжи келгуси йилларда аста-секин кўпайиб бориши ҳам эътиборга молик. Яқин Шарқ минтақаси ва хусусан Форс кўрфази 2012 йили Хитой томонидан юзлаб миллиард долларга ишлаб чиқилган “Бир камар ва йўл” ташаббуси нуқтаи назаридан ҳам муҳим геосиёсий чорраҳада жойлашган. Расмий Пекин бу ташаббусининг муваффақияти учун ҳам минтақа билан яқин муносабатларига катта аҳамият бериши тушунарли, албатта. Риёзнинг умидлари Риёз маъмурияти АҚШнинг амалда заифлашиб бораётган хавфсизлик кафолатлари фонида янги хавфсизлик тузилмаси изламоқда. Бу жараёнда Хитой Риёз учун муҳим муқобил вариантдир. Иқтисодий манфаатларга эътибор қаратиши, инсон ҳуқуқлари деб “хит” қилмаслиги ва Риёзнинг тараққиёт лойиҳаларига сармоя киритишга иштиёқманд экани Хитойни яна ҳам жозибадор қилади. Араб баҳори жараёни сабабли Яқин Шарқ минтақасининг оғирлиги Қоҳирадан Риёд-Дубай томонга босди. Саудия Пекин билан араб ва Форс кўрфази давлатлари ўртасида воситачи бўлиб, минтақадаги таъсирини ошириш ниятида. Си Цзинпиннинг бу зиёрат чоғида Теҳрон билан эмас, фақат араб етакчилари билан учрашиши Хитойдан Эронга қарши мувозанат воситаси сифатида фойдаланмоқчи бўлган Риёзнинг қўлини кучайтирди. Саммит натижалари баёноти Саммит якуний декларациясидаги энг диққатни тортадиган масала, шубҳасиз, доллар ўрнига юан билан нефт савдосини кўзда тутувчи мақола бўлди. Cи Цзинпин Шанхай фонд бозоридан Форс кўрфази мамлакатлари билан энергия битимларида юандан фойдаланишини эълон қилди. Саммитларнинг якуний декларациясини диққат билан кўриб чиқсак, ҳар икки томоннинг таҳдид тушунчалари ва манфаат кутишлари бир-бирига мос келишини осонгина тушуниш мумкин. Сўнгги сўз ўрнида... Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бу ташриф саудияликларнинг Вашингтонга “ишора”си ёки араб ишларига аралашган “Ғарб учун жазо” дейиш мумкин. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби журналистларга Хитой халқаро қоидаларни бузадиган тарзда Яқин Шарқдаги таъсирини чуқурлаштиришга ҳаракат қилаётганини айтди, бу эса Қўшма Штатлар араблардан шапалоқ еганини кўрсатади. Хитой учун бу ташриф АҚШ минтақадан чиқиб кета бошлаган жараёнда юзага келган куч бўшлиқларини тўлдириш учун яхши имконият бўлди. Хитойликларнинг Шарқий Туркистонда мусулмонларга зулм ўтказаётгани эса арабларни пашша чаққанчалик ҳам безовта қилмаслиги қанча аччиқ бўлмасин, айни ҳақиқат. Қучоғидаги фаластинлик қондош ва диндошларининг душманлари билан “ош-қатиқ” бўлиб юришдан уялмайдиганлар кимсалардан яна нима кутиш мумкин?! Манфаат эътиқоддан ҳам муҳим. Тўплаган бойликларига туғилажак таҳдидларнинг олдини олиш ва узоқ яшаш учун ҳамма нарсага тайёр бўлса ҳам ажабланмаймиз. Нима ҳам дердик, ҳамма қилмишига яраша оқибат олаверади. Аҳмад Али тайёрлади Манба: Azon.uz




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Павлюченкова не смогла выйти в третий круг турнира WTA 1000 в Риме






Историческая библиотека Лафрагуа в Мехико

Экс-игрок "Спартака" Тихонов: история тренера Слишковича напоминает Карреру

В Ступине приступили к благоустройству Пушкинского сквера

II класс пожарной опасности ожидается на территории Подмосковья 14–16 мая