Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Лукашенко: «СССР парчаланганидан кейин қилинган хатоларни такрорламаслигимиз керак» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Россия президенти матбуот хизмати Беларуснинг Минск шаҳрида 19 декабрь куни мамлакат раҳбари Александр Лукашенко ва Россия президенти Владимир Путин учрашув ўтказди. Президентлар нималарни муҳокама қилгани маълум бўлди. Лукашенконинг сўзларига кўра, икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланиши дунёдаги вазият ўзгариб бораётганига табиий жавобдир. «Ўйлайманки, баъзи нотекисликларга қарамай, ҳали ҳам чақириқ ва таҳдидларга жавоб топамиз», — деди Лукашенко. «Мураккаб давр сиёсий иродани талаб қилади, Россия ва Беларуснинг янги халқаро координаталар тизимидаги келажакдаги ўрни шунга боғлиқ. Ҳеч қандай ҳолатда СССР парчаланганидан кейин йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз керак. Бизнинг мутлақ устуворлигимиз нозик иқтисодий масалаларни ҳал қилишдир», — деди у. У Путин билан бундай учрашув ўтказишни президентларнинг бевосита иштирокисиз айрим масалаларни ҳал қилишнинг иложи йўқлиги билан изоҳлади. Лукашенко тез орада Европа билан хавфсизлик масалалари ва келажакдаги дунё тартиби бўйича конструктив муҳокамага ўта олишига умид билдирди. «Беларусь ва Россия Ғарб билан мулоқотга очиқ, улар ақл овозига қулоқ солишга умид қиламиз», — дейди Лукашенко. Россия президенти баёноти Путин учрашувдан кўзланган мақсад «турли соҳалардаги айрим натижаларни сарҳисоб қилиш» эканини айтди. «Ҳақиқатан ҳам, биз сўнгги пайтларда хавфсизлик масалаларига, халқаро майдондаги ҳамкорликка катта эътибор қаратдик», — деди у ва Россия бундай ҳамкорликдан мамнун бўлиши кераклигини қўшимча қилди. У Беларусни ўз маъносида иттифоқчи деб атади. Президент Беларусь билан ядровий лойиҳа, илм-фанни янада ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ҳақида гапириб, коинот соҳасида ҳамкорлик қилиш режалари борлигини айтди. «Россия ва Беларусь ўртасидаги товар айланмаси 2022 йилнинг 10 ойи давомида 10 фоизга ошиб, 40 миллиард долларни ташкил қилди, бу эҳтимол янги рекорд», — деди у.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Александрова не смогла обыграть Саснович и покинула турнир WTA-1000 в Риме






Пробки в Подмосковье вечером 13 мая достигли 5 баллов

В Петербурге пройдет III ярмарка современного искусства «1703»

Патриотическую акцию «Синий платочек» провели в Нижнем Новгороде в день прибытия «Поезда Победы»

Забег в поддержку команды по адаптивному хоккею пройдет в Подольске