Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Судда “делоси синган”ини ҳазм қилолмаётган прокуратура аёл кишига босим қилаётгани айтилмоқда — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Саида Ҳошимова Тошкент туманидаги 26-мактаб собиқ директори Саида Ҳошимова мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққани ортидан терговга тортилган, прокуратура эса айбсизлик презумпциясини бузиб, уни жиноятчига чиқарганди. Қарийб 2 йиллик суд ишларидан сўнг собиқ директор оқланди. Аммо қўлида суд қарори бўлса ҳам ишга қайта тиклана олмаяпти: Тошкент вилояти прокуратураси унга босим қилишда давом этмоқда деб ёзмоқда Kun.uz сайти. Тошкент туманидаги 26-мактаб директори лавозимида ишлаган Саида Ҳошимовага дастлабки судда тайинланган жазо Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ҳукми билан бекор қилинди. Бундан норози бўлган Тошкент вилояти прокуратураси Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритган. Мазкур ишнинг воқеалар хронологияси кўздан кечирилса, прокуратура томонидан аёл кишига қилинган босимни кўриш мумкин. Саида Ҳошимова ўзи раҳбарлик қилиб келаётган мактаб олдидаги қурилишга қарши чиққанидан сўнг тадбиркор ва маҳалланинг бир нечта аъзолари унинг устидан прокуратурага шикоят қилишади. Айнан шу шикоят туфайли прокуратура томонидан мактаб директорининг фаолияти текширилади. “2020 йилда мактаб олдидаги қурилишга халақит берганим сабабли қарийб икки йилдирки бошим муаммолардан чиқмайди. Ва ўша қурувчи тадбиркор томонидан ёзилган шикоят асосида прокуратура ходимлари мактабимни текширишни бошлади. 70 кун давомида шунақанги текшириш бўлдики, 20 йиллик фаолиятимда бунақа текширув кўрмаганман. Тошкент вилояти назорат тафтиш бошқармасининг далолатномаси асосида мен билан тергов ҳаракатлари бошланди. Биринчи куни прокуратура эшиги олдида телефонимни олиб қолишди. 7 соат тергов қилишди”, — дейди Саида Ҳошимова. 7 соатликдан терговдан чиққан директор телефонини олгач, ижтимоий тармоқларда ва электрон ОАВларда ўзи ҳақида чиққан хабарларни кўриб қолади: прокуратура айбсизлик презумпциясини бузиб, Тошкент туманидаги 26-мактаб директори 173 млн сўм бюджет маблағини талон-торож қилганликда гумонланаётгани ҳақида расмий хабар тарқатганди. Прокуратуранинг навбатдаги “юриши” билан Саида Ҳошимова жиноят ишлари бўйича Тошкент тумани судининг 21 апрелдаги ажрими асосида лавозимидан четлатилиб, уй қамоғига олинган. 2021 йилнинг 26 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судида Саида Ҳошимовага нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Ўтказилган бир нечта суд мажлисидан сўнг суд ҳукми билан мактаб директорига 3 йил моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Иш Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилгач, мазкур ҳукм бекор қилинди. Суд ҳукмида кўринишича, судлов ҳайъати Саида Ҳошимованинг айбидан Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисмини чиқаришни, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми билан ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракатини ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилиш ҳамда унга нисбатан жиноят ишини тугатишни лозим топган. Аммо Саида Ҳошимова прокуратурадан оқланиб ҳам қутулмаганини таъкидламоқда: “Ҳукмни олиб, эртаси куниёқ Тошкент вилояти халқ таълими бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ўз лавозимимга тиклашларини сўрадим. Аризамни олишди, буйруқ чиқариб берамиз, бироз кутиб туринг, дейишди. Аммо салдан кейин ўзгариб қолишди ва фуқаролик судига мурожаат қилишимни айтишди. Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судига мурожаат қилдим. Суд ишни кўриб чиқиб, мени лавозимимга тиклаш ҳақида ажрим чиқариб берди. Суд менинг аризамни қаноатлантиргач ҳам вилоят ХТБ мени ишга тиклашни пайсалга сола бошлади. Ҳозирги кунда апелляция тартибида Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига мурожаат қилишган. Оқланганимдан сўнг Тошкент вилояти прокуратураси суд ҳукмига нисбатан протест киритди. Уни олиб ўқиб кўрсам, энг аввал назорат тафтиш бошқармаси текширган, судларда қайта-қайта кўрилган ва исботланган нарсалар. Прокуратуранинг қайта-қайта протест киритиши мен билан тортишган ўша тадбиркорнинг кучи деб ўйлайман. Қанақадир кўзга кўринмас босимлар бўляпти. Мен мансаб ёки лавозим учун талашмадим, фақат халқнинг олдида юзимни ёруғ қилиш ниятида ишга тиклашни сўраган эдим”. Шу ўринда Тошкент вилояти прокуратурасининг кучи фақат ожизаларга етяптими, деган савол туғилади. Чунки бу вилоят прокуратураси кучини хотин-қизларга кўрсатиб қўйишга уринган илк ҳолат эмас. Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева ишида ҳам шу “тактика”ни кўриш мумкин: у ҳам жамоатчиликка мурожаат йўллаганидан кўп ўтмай қамоққа олинган ҳамда Олий Мажлис Сенати ва кенг жамоатчилик эътирозларидан сўнг унинг эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилган эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Даниил Медведев

Теннисист Медведев не смог выйти в четвертьфинал турнира серии «Мастерс» в Риме






Стало известно, зачем Том Круз приезжал в 1988 году к режиссеру фильма «Москва слезам не верит»

Директора школ Подмосковья пройдут курс повышения квалификации

Воробьев: участок трассы «Холмогоры» в Пушкино расширят до 8 полос

Дмитрий Новиков в «Советской России»: «То ли страсти, то ли странности. Или как Владимир Абдуалиевич божий дар с яичницей перепутал»