Нодирбек Абдусатторов Бокудаги турнирда муддатидан аввал ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Нодирбек Абдусатторов Бокудаги шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган VIII халқаро турнирда етакчилик қилаётгани ҳақида хабар бергандик. Бугун Нодирбек Абдусатторов, рапид йўналишидаги мусобақалар тугашига бир тур қолганида, 8-турда руминиялик Рихард Раппорт билан дуранг ўйнаб, муддатидан аввал турнир ғолиби бўлди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторовни навбатдаги зафар билан табриклаймиз.