Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Германия мустамлакачилик даврида ўғирлаб кетилган Бенин бронзаларини Нигерияга қайтарди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Twitter Германия ҳукумати мустамлакачилик даврида олиб чиқиб кетилган Бенин бронзаларини Нигерияга қайтарди. Тарихий ёдгорликларни ватанга қайтариш маросими Нигерия пойтахтида ўтказилди. Унинг доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва бошқа расмийлар 20 та Бенин бронзаларини Нигерияга топширди. «Бугун биз Бенин бронзаларини ўз жойига — Нигерия халқига қайтариш учун келдик. Хатони тузатиш учун келдик», — деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бурбок Абужадаги расмий маросимда. Фото: Twitter 1897 йилда инглиз мустамлакачилари томонидан ўғирланган ва бутун дунё музейларига сотилган 20 та қимматбаҳо бронзаларнинг ватанга қайтарилиши Германия маданият вазири Клаудия Рот томонидан ҳам «тарихий кун» сифатида баҳоланди. «Биз ҳеч қачон бизга тегишли бўлмаган нарсани қайтармоқдамиз», — деди у. Қайд этилишича, бу хазиналар Африкадан ўғирлаб кетилган ва Германия бўйлаб бир қанча музейларда сақланаётган 1 130 та ашёнинг кичик бир қисми, холос. Бронза, фил суяги ва бошқа қимматбаҳо материаллардан ясалган ушбу буюмлар Африка қитъасида яратилган энг муҳим санъат асарларидан ҳисобланади. «Йигирма йил олдин бу бронзалар Нигерияга қайтишини ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмасди, чунки бу йўлдаги тўсиқлар енгиб бўлмасдек туюларди. Аммо бугун дўст мамлакат Германиянинг саъй-ҳаракатлари туфайли тарих ўзгарди. Бронзанинг қайтиши — биздан ўғирланган маданий ўзига хосликни ҳам қайтариб олишга уриниш», — деди Нигерия ахборот ва маданият вазири Алҳажи Лай Моҳаммед. Нигерия биринчи экспонатларнинг қайтарилишини 2023 йил бошида артефактларни намойиш қилувчи йирик кўргазма билан нишонламоқчи. Нигерия музейлари ва ёдгорликлари миллий комиссияси бош директори Абба Иса Тижанининг айтишича, кўргазма нигерияликларга қайтарилган буюмларни кўриш имконини беради. Нигерия фақат Бенин бронзаларини намойиш этадиган ва сақлайдиган замонавий музей қуришни режалаштирмоқда.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Шнайдер вышла в третий круг турнира WTA-1000 в Риме, победив Самсонову в российском дерби






Еще один участок на М-4 «Дон» в Ростовской области станет платным с июня

Три пары из Кузбасса зарегистрируют брак на выставке-форуме «Россия» в Москве

Лицензирование безопасности: Шаги к получению лицензии МЧС в Москве

В Благовещенске мужчина пойдет под суд из-за продажи корней женьшеня в интернете