Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Никита Макаренко: Самарқандда болалар ўлимига сабаб бўлган сироплар юзасидан ЖССТ октябрь ойида огоҳлантириш берган — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Самарқандда «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилганди. Журналист Никита Макаренко ҳолат юзасидан фикр билдириб, октябрь ойида ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплардан болалар ўлими қайд этилганини эълон қилган бўлса-да, нега Ўзбекистонда бу жараёнга бефарқлик билан қаралгани ҳақида савол қолдирди. - Самарқанд вилоятида 15 нафар бола Ҳиндистоннинг Quramax Medical компаниясининг «Док-1 Макс» сиропидан фойдаланиб, вафот этди. Лекин бизнинг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигимиз ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Ўзбекистон халқини огоҳлантиришни зарур деб билмади. Ваҳоланки, 5 октябрь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий баёнотида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши сироплардан болалар ўлими ҳолатлари қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. ЖССТ барча мамлакатларни бундай дориларни текширишга ва улардан фойдаланишни тўхтатишга чақирган. Нега Ўзбекистонда соҳага масъулларнинг ҳеч бири бу бўйича бонг урмади?, — деб ёзган журналист. Ўз навбатида, ушбу мурожаат бўйича Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати муносабат билдирди. - Чиндан ҳам, октябрь ойи аввалида ЖССТ томонидан тиббий маҳсулотлар қалбакилаштирилгани ҳақида 6/2022-сонли огоҳлантириш эълон қилинганди. Унда Maiden Pharmaceuticals Limited (Харяна, Ҳиндистон) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 4 та препарат: Promethazine Oral Solution (прометазин, перорал эртимаси), Kofexmalin Baby Cough Syrup («Кофексмалин» йўталга қарши болалар сиропи), Makoff Baby Cough Syrup («Makoff» йўталга қарши болалар сиропи) ҳамда Magrip N Cold Syrup («Магрип Н» шамоллашга қарши сиропи) ҳақида сўз борганди. Огоҳлантириш эълон қилинган заҳоти агентлик ҳузуридаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК фармакологик назорат бўлими мутахассислари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари реестрини мазкур ишлаб чиқарувчи томонидан чиқарилган ҳар қандай турдаги дори воситалари борлиги жиҳатидан ўрганиб чиқди. Текширув препаратлар номи эмас, айнан ишлаб чиқарувчи компания номи асосида олиб борилди. Чунки мазкур дори воситаларининг Ўзбекистонга кириб келган номи ва қадоғи огоҳлантиришдагидан фарқ қилиши мумкин эди. Текширувлар натижасида ЖССТ огоҳлантиришида хабар қилинган дори воситаларини ишлаб чиқарувчи Maiden Pharmaceuticals Limited (Харяна, Ҳиндистон) компаниясининг бирор маҳсулоти айни дамда Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилмагани маълум бўлди. Бошқача қилиб айтганда, «Эффект Макаренко» Telegram каналида сўз борган ЖССТ огоҳлантириши агентлик ходимлари томонидан ўз вақтида ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилган, — дейилади баёнотда. Таъкидланишича, агентлик ўз фаолиятини ЖССТ ҳамда фармацевтика соҳасига алоқадор бўлган халқаро ташкилотлар билан узвий ҳамкорликда олиб боради. Фармакологик назорат бўлими ЖССТ хабарлари ҳамда АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Австралия ва ЕOИИ давлатлари тартибга солувчи органлари сайтларини мунтазам равишда ўрганиб боради. Хусусан, ЖССТнинг ҳар бир тавсиясига ўз вақтида тегишли муносабат билдирилади. Зарурат туғилганда, агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги, тартибга солувчи органлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар, дистрибюторлар ҳамда истеъмолчиларни юзага келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида тезкорлик билан хабардор қилади. Шу билан бирга, агентлик томонидан тартибга солувчи органлар вакиллари, шифокорлар, фармацевт ва бошқа мутахассислар учун маҳаллий ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистонда рўйхатга олинган фармацевтика маҳсулотлари юзасидан семинар-тренинг ва консультациялар мунтазам ўтказиб келинади. Маълумот учун, Самарқанд вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи охирги икки ойда 21 киши шу дори воситаси қабулидан сўнг шикоят қилгани, 17 нафар боланинг аҳволи ўта оғир бўлиб, уларнинг 15 нафарида ўлим ҳолати кузатилганини маълум қилганди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Стефанос Циципас

Греческий теннисист Стефанос Циципас поблагодарил мать за советское воспитание






Поезд раздавил 17-летнего подростка в Московской области

МЧС предупредило об усилении порывов ветра в Москве

Молодые ученые разработали еще 10 новых маршрутов для научных путешествий

Жители деревни Русавкино-Романово в Балашихе провели субботник