Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

HRW ўзбек расмийларини Ахборот кодекси лойиҳасини қайтариб олишга чақирди

0
HRW ўзбек расмийларини Ахборот кодекси лойиҳасини қайтариб олишга чақирди

Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот кодекси лойиҳасини қайтариб олиши шарт, мазкур кодекс қабул қилингудек бўлса, бу матбуот эркинлиги дохил ифода эркинлигининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан 23 декабрь куни тарқатилган баёнотда айтилган.

“Қонун чиқарувчилар мазкур қонун лойиҳасини, фикр эркинлиги ҳамда дискриминацияга йўл қўймаслик тамойили учун жиддий оқибатлар юзага келишини эътиборга олмасдан, қабул қилишга шошмасликлари лозим. Уни кўриб чиқишга киришишдан аввал депутатлар ҳужжатнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро меъёрларга тўлиқ мувофиқ келишига амин бўлишлари керак”, деган  HRWнинг Марказий Осиё бўйича катта тадқиқотчиси Мира Ритман.

АОКА томонидан ҳозирланган Ахборот кодекси жорий йилнинг 14 декабрь куни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали”да муҳокамага қўйилган. Ҳужжатга оид муҳокама 29 декабрь куни ниҳоясига етиши қайд этилган.

Кодекс билан ахборотга оид масалалар, жумладан оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги, ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳамда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги жами саккизта амалдаги қонунни бирлаштириш кўзда тутилган. Айни пайтда лойиҳада бир қатор муаммоли янги нормалар ҳам бор.

HRW вакиллари қайдича, ҳужжат лойиҳасида жорий тергов ва судлар тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ҳақорат характерига эга бўлган ёки “жамиятга, давлатга ва давлат рамзларига ҳурматсизлик”ни ўзида акс эттирган ахборотни ёйинлашни чекловчи моддалар мавжуд. Бу каби моддалар журналистлар ва блогерларни тийилишга мажбур қилиши мумкин.

“Лойиҳада таклиф этилаётган “бир жинсли шахслар ўртасидаги ғайритабиий муносабатлар пропагандаси”ни тақиқлаш тўғрисидаги дискриминацион моддалар Ўзбекистонда ЛГБТга мансуб кишилар дуч келаётган дискриминация ва стигматизациянинг янада кучайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу моддалар кодексдан чиқариб ташланиши керак”, дейилган HRW баёнотида.

Ҳуқуқ фаоллари АОКВ кодексда кўзда тутилган ҳар қанақа чекловнинг зарурати асосланган ҳамда инсон ҳуқуқларига оид халқаро меъёрлар талабига мувофиқ бўлишига эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлаганлар.  

HRW бу каби муҳим ҳужжат муҳокамаси учун икки ҳафталик муддат ажратилиши етарли эмаслигига ҳам эътибор қаратганлар ва Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари борлигини эслатганлар.

Мира Риттманга кўра, ўзбекистонлик қонун чиқарувчилар мазкур Ахборот кодекси журналистлар ва бошқа одамлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаши лозимлигини ёдда тутишлари керак.

“Кодекс лойиҳасидан инсон ҳақларига зид келувчи меъёрларни чиқариб ташлаш ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас”, деган HRW вакиласи.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Потапова проиграла Остапенко во втором круге турнира WTA 1000






«Мне нравится жить в лесу». Судьба детей-актеров СССР из взрослых фильмов

В Наро-Фоминске ликвидировали крупный пожар в ангаре

«Как минимум»: синоптик Леус рассказал, когда на Земле завершатся магнитные бури

В РПЛ сменился лидер турнирной таблицы