Тошкентда янги дўкон очилишига юзлаб одамлар тўпланди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Скрин: Telegram Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 24 декабрь куни кийим дўкони очилишида юзлаб одамлар тўпланди. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Маълум қилинишича, Қоратош даҳасида янги дўкон очилиши муносабати билан акция эълон қилингани сабабли кўплаб фуқаролар тўплангани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган. Арзон нархларда кийм-кечак олиш учун ур-тўпалон pic.twitter.com/wB9nhVhmpN — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 24, 2022 Мазкур ҳудудда жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари жалб қилинган бўлиб, вазият назоратга олинган. Кейинчалик йиғилган одамлар тарқатилиб, ҳудудда хавфсизлик таъминланган. «Ҳурматли фуқаролар, янги дўкон очилишида ва арзонлаштирилган акциялар эълон қилинганда жамоат тартибига риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.