"Ал-Наср" Роналдудан ташқари яна бир машҳур футболчи билан шартнома имзоламоқчи — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
0
Криштиану Роналду ва Нголо Канте яқин келажакда бир жамоада тўп суриши мумкин. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар бермоқда. Юқоридаги манбага кўра, “Ал-Наср” 37 ёшли португалиялик юлдуздан ташқари ёзда шартномаси тугайдиган франциялик ярим ҳимоячи билан ҳам шартнома имзоламоқчи. Қайд этилишича, Канте Лондонга қаттиқ боғланган бўлса-да, Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарши эмас. Маълумот учун, Нголо жорий мавсум “Челси” сафида АПЛда 2 та ўйинда майдонга тушди.