Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди
Жиззахда эр-хотин ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 декабрь куни соат 18.00.ларда 1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоғи Н.И.лар ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМнинг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104- моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.