Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Қозоғистонда қўлга олинган қорақалпоғистонлик фаолнинг ҳибс муддати қарийб бир йилга узайтирилди

0

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Мартук тумани суди 23 декабрь куни қорақалпоғистонлик фаол Тлеубике Юлдашевани Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи ҳал бўлгунига қадар уни бир йилга ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди.

“Суд қарорига кўра, Ўзбекистон фуқароси бўлган Юлдашева 2023 йилнинг 13 ноябригача ҳибсда бўлади”, дея маълум қилишган Ақтўбе вилоят суди вакиллари Озодликнинг қозоқ хизматига.

Суд материалларига кўра, 5 декабрь куни Ўзбекистон расмийлари Қозоғистон Бош прокуратурасига жиноий жавобгарликка тортиш учун Юлдашевани ўзларига топшириш илтимоси билан мурожаат қилишган. Ўша куни Ақтўбе вилояти бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси унга уч ой муддатга (2023 йилнинг 5 мартигача) Қозоғистонда бошпана изловчи шахс гувоҳномасини топширган.

Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бюросининг Ақтўбе вилояти филиали директори Ирина Гольцварт Озодликка ҳуқуқ фаоллари Юлдашеванинг қочқин мақоми олиши устида ишлашларини маълум қилган.

“Унгача биз суднинг Юлдашевани бир йилга ҳибсга олиш қарори устида апелляция тартибида шикоят аризасини киритамиз”, деган Гольцварт.

Ўзбекистон ИИВ 19 август куни Юлдашевага мамлакат Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноятни (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) содир этганлик бўйича айблов эълон қилиб, ўша куннинг ўзида уни қидирувга берган. Тергов иддаосича, Юлдашева 2022 йилнинг 1 июлидан 5 июлигача Қорақалпоғистон ҳудудида бўлиб, YouTube тармоғига ўз номи остида “Ўзбекистондаги давлат тизимини конституцияга зид равишда ўзгартиришга чақирган материаллар”ни жойлаштирган. 23 август куни Нукус суди эҳтиёт чораси ўлароқ аёлни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган. 13 ноябрь куни Юлдашева Ақтўбе вилоятидаги “Жайсан” чегара масканида Россия ҳудудига чиқиб кетишга уринган пайтда чегарачилар томонидан қўлга олинган. 16 ноябрь куни Мартук тумани суди қорақалпоғистонлик фаолни 40 кун ҳибсда сақлашга санкция берган.

Шу йилнинг сентябрь – октябрь ойларида Қозоғистонда яшаб келган қорақалпоғистонлик фаоллардан 4 нафари - Зиуар Мирманбетова, Раиса Худайбергенова, Жангелди Жаксимбетов ва Қошкарбай Торемуратов қўлга олинган эди. Уларнинг барчасига нисбатан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарилган. Фаолларнинг қўлга олинишини уларнинг тарафдорлари шу йил июль ойи бошида Қорақалпоғистонда рўй берган оммавий норозилик чиқишлари билан боғлашмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари маълумотига кўра, 2020 йил январидан бери Қозоғистонда яшаб келган Тлеубике Юлдашева ватанида сиёсий қарашлари туфайли таъқибга учраши мумкинлиги важидан Қозоғистондан бошпана сўраб мурожаат қилган. Аввалроқ Юлдашева ўзбекистонлик расмийлар таъқибига учраган қорақалпоғистонлик фаоллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган.

Шу йилнинг октябрь ойида Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон расмийларини мамлакатда қўлга олинган қорақалпоқ диаспораси вакилларини Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликка чақирган эди. HRW қорақалпоғистонлик фаоллар Ўзбекистонда сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиниб, қийноққа тутилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Июль ойининг бошида Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги конституциясида Қорақалпоғистон мақомининг ўзгартирилишига қарши оммавий норозилик чиқишлари хавфсизлик кучлари томонидан бостирилганди.

Ўзбекистон расмийлари берган маълумотларга кўра, 1-2 июль кунлари Нукусда тартибсизликларга айланиб кетган норозилик намойишлари чоғида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари дохил 21 киши ҳалок бўлган, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари дохил 270 дан зиёд киши яраланган. Бунинг ортидан 500 киши қўлга олинган.

Шу кунларда Нукус воқеалари юзасидан Бухорода 22 киши судланмоқда, яна 39 киши ҳибсхонада судни кутяпти.

HRW вакиллари аввалроқ Ўзбекистон хавфсизлик кучларини шу йил июль ойи бошида Қорақалпоғистонда юз берган норозилик намойишларини бостириш чоғида "ҳаддан ташқари ва ҳалокатли" куч қўллаганликда айблаб чиққан эди.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Александрова не смогла обыграть Саснович и покинула турнир WTA-1000 в Риме






Подожди, я еще не сфоткала: малиновый эклер и Медуза горгона

"Не вздумайте брать этот чай даже по акции": Росконтроль назвал три марки, которые в черном списке

В Спасске-Рязанском планируют создать туристический хаб

Две пары Поморья примут участие во Всероссийском свадебном фестивале в рамках Международной выставки-форума «Россия»