Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Машҳур клуб Шомуродовни олишга тайёр, фақат бир шарти бор! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

“Рома” қишки трансферлар вақтида бир неча футболчиларини сотиб юборишга қарор қилгани ҳақида кўп маълумот тарқатилмоқда. Римдан кетадиганлар рўйхатининг биринчи қаторида Элдор Шомуродов турибди. Чунки ўзбек ҳужумчисини сўраб, пойтахт клуби эшигини қоқаётган жамоалар сафи кенгайиб бормоқда. Элдорда танлаш имконияти бор. Сўнгги маълумотларга қараганда, “Фиорентина”, “Торино” ва “Сампдория” легионеримиз учун курашни охиригача давом эттиришни мақсад қилган. Шомуродовнинг ўзи Италия тарихида ўз ўрнига эга бўлган машҳур клублардан бири – “Торино”га кўчиб ўтишга мойиллик билдирган. Туринликлар ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси тўпурари жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтира олишига умид қилмоқда. “Торино” клуби спорт директори Давиде Ваньятти журналистлар саволига жавоб берар экан, Элдор Шомуродов трансфери бўйича клуб позицияси ҳақида маълумот берди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу мутахассис ўзбек футболчисига бўлаётган қизиқишни инкор қилгани йўқ. - Клубнинг Элдор Шомуродовга қизиқи ҳақида сўраяпсизлар. Ҳозирча, трансфер ҳақида гапиришга бироз эрта, чунки трансферлар ойнаси ҳали очилгани йўқ, - деди Давиде Ваньятти. Манбаларнинг таъкидлашича, “Рома” Шомуродовни тўлиқ трансфер қиладиган ёки кейинчалик сотиб олиш мажбурияти билан ижарада ўйнатадиган харидор кутяпти. Бошқа клубларнинг эътиборини жалб қилиш учун “бўрилар” ўзбек форварди учун талаб қилинаётган бадал пули суммасини бироз пасайтириб, 10 миллион евро қилиб белгилади. “Рома” ёзда худди шу суммани таклиф қилган “Болонья”га Шомуродовни беришдан бош тортган эди. Энди вазият ўзгарган. “Торино” ёзда клубни тарк этган Андреа Белотти ўрнига бир неча мавсум жамоада асосий тўпурар вазифасини уддалай оладиган ҳужумчига муҳтож. Туринликлар айнан мана шу позицияга Шомуродовни лойиқ кўрмоқда. Ҳозир олдинги чизиқда ўйнаётган франциялик Янн Карамо, парагвайлик Антонио Санабрия ва италиялик Пьетро Пеллегри мураббийлар штаби ишончини оқлай олмаяпти. Санабрия шу кунга қадар иккита, Пеллегри битта гол урган бўлса, Камаро голлар ҳисобини очгани йўқ. Хуллас, “Торино” Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Клуб уни мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Мавсум якунлангач, 10 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаш мажбуриятини ҳам ўз зиммасига олишга кўнган. Фақат улар бу банд Элдор Шомуродов қайд этадиган натижаларга боғлаб қўйилишини талаб қиляпти. Яъни, бир сўз билан айтганда, агар Шомуродов Турин клубига кўчиб ўтса ва мавсумнинг иккинчи қисмида ўз олдига қўйилган талабларни бажара олса, “Торино” ўзбек ҳужумчисининг трансферини тўлиқ сотиб олади. Эслатиб ўтамиз, “Рома” раҳбарияти бош мураббий Жозе Моуриньо талабига кўра, 2021 йилнинг ёзида Элдор Шомуродовни “Женоа”дан 18 миллион еврога трансфер қилганди. Шунга қарамай, португалиялик мураббий легионеримизга етарлича ўйин амалиёти бермади. Шомуродов “бўрилар” сафида жами 48 та ўйинда қатнашиб, олтитадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Бу ўйинларнинг аксариятида Элдор захирадан майдонга тушиб, атиги бир неча дақиқадан ўйнаган холос.




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублёв в трёх сетах обыграл Маркоса Гирона и вышел в третий круг «Мастерса» в Риме






В 7 корпусах подмосковного ЖК «Прибрежный Парк» начали монтаж инженерных систем

Роботам-курьерам расширили ареал // Насколько эффективным окажется этот способ доставки

В отношении ударившего девочку в Люберцах мужчины возбудили второе уголовное дело

Прокуратура организовала проверку по факту пролета воздушного судна над трассой М-8 в Подмосковье