Ҳиндистонда ўғрилар банк остидан туннел қазиб, олтинларни ўмариб кетишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: India Posts English Ҳиндистонда ўғрилар тўдаси давлат банки бўлимларидан бирининг омборига ерости йўлагини қазиб, 10 миллион рупий (120 минг доллар) қийматдаги олтинни ўғирлашга муваффақ бўлди. Жиноятчилар 23 декабрга ўтар кечаси Уттар-Прадеш штатидаги Канпур шаҳри банки омборига кириш учун орқа девор остидан уч метрга яқин туннел қазиган. Ўғрилар пул сақланадиган камераларни очишга улгурмаган бўлса-да, икки килограммга яқин тиллани олиб чиқиб кетган. «Эҳтимол, жиноятчиларга банк ходимларидан бири ёрдам бергандир. Биз бир нечта далилларни топдик, шу жумладан омбордаги бармоқ изларини, бу ўғирликни фош қилишда ёрдам беради», деди маҳаллий полиция ходими. Полиция жиноятни очиш учун бир нечта тергов гуруҳларини тузди. Банк филиали мудири ўғирланган олтинлар уларни гаровга қўйиб, кредит олган 29 нафар фуқарога тегишли эканини айтди.