Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Декабрь
2022

Черковда тарбияланган журналистнинг Исломни қабул қилиши — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Ивонка (Марям) Ридлей — британиялик журналист, ёзувчи ва сиёсатчи бўлиб 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонга журналист сифатида боради ва Толибон қўлига асирга тушиб қолади. Унинг асир тушиши бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлган. Ридлей тутқунликдан озод бўлгач, икки йилдан кейин Ислом динини қабул қилади ва исмини Марям деб ўзгартирган. Толибон қўлида тутқинлик АҚШнинг Афғонистонга бостириб кириши бошланишидан бир неча кун олдин, кириш визаси рад этилганидан сўнг, у ВВC мухбири Жон Симпсондан ўрнак олиб, чегарани яширин равишда бурқада кесиб ўтишга қарор қилади. 26 сентябрь куни Афғонистонга киргач, икки кун яшириниб юради. Йўлбошчилари билан сафар чоғида у ўтирган улов сапчиб кетади ва Толибон аскари унинг камераси борлигини пайқаб қолади. Ридлей жосусликда айбланиб, ўлимга ҳукм қилинади, лекин, кейинчалик Афғонистонга ноқонуний киргани учун қамоқ жазоси берилади. “Express News“ газетаси муҳаррири Ричард Десмонд Покистоннинг Исломободдаги Афғонистон элчихонасига Толибон расмийлари билан тўғридан-тўғри гаплашиш учун музокарачилар гуруҳини юборади. Тез орада толибонлар на пул, на ёрдам исташади, балки Ридлейнинг виждонли журналист эканини исботлашни хоҳлаётгани маълум бўлади. Британиянинг Покистондаги олий комиссари Ҳилари Синнот Исломободда Афғонистон элчиси мулла Абдул Салам Заиф билан учрашиб, уни озод қилишни сўрайди. 8 октябрда озодликка чиқарилган Ридлейни чегарагача кузатиб қўйишади ва у ерда Покистон расмийларига топширилади. Ридлейнинг маълум қилишича, асирликда бўлган вақтида очлик эълон қилган, аммо Толибонлар томонидан жисмонан тазйиқ кўрмаган. Исломни қабул қилиши У ўзининг “Толибон қўлида“ китобида асир бўлганида унга ҳурмат билан муносабатда бўлишгани, кейинчалик уларнинг илтифотидан ҳайратда қолганини ёзади. Ридлей билан мулоқот қилган толибончи эркакларнинг унга тикилиб қарашмагани уни лол қолдирган. Ридлей дастлаб “мени ўлдиришга қарор қилишган ва шу туфайли кўзларимга қарай олишмаяпти”, деган хаёлга борган. Бироқ кейинчалик, у бу унга ҳурмат ифодаси эканини англади. У тутқунлик вақтида, агар уни озод қилишса, Қуръон ўқиб, Исломни ўрганишга ўзига-ўзи ваъда беради. Ваъдасини бажариб, Ислом динини астойдил ўрганишга киришган Ивонка Ридлей Қуръонда аёлларнинг маънавият, қадр-қиммат ва таълимда тенг эканликларини ўрганиб, ҳайратда қолади. “Ҳамма унутадиган нарса шуки, Ислом мукаммалдир; одамлар эмас“, дейди у. Ивонка Ридлей 2003 йилнинг ўрталарида Исломни қабул қилади ва исмини Марьям дея ўзгартиради. Ўзининг таъкидлашича, унинг янги эътиқоди бузилган турмушини унутишга ва “дунёдаги энг катта ва энг яхши оила”га қўшилишга ёрдам берган. Иймон келтиргандан кейинги фаолияти Янги динни қабул қилганидан сўнг у АҚШ, Австралия, Жанубий Африка ва Яқин Шарқдаги университетларда Ироқ, Исроил, Афғонистон, Чеченистон, Кашмир, Ўзбекистонда Исломда аёлларнинг ўрни, террорга қарши уруш ва журналистикага оид масалаларда маърузалар қилди. У "Толибон қўлида" ва "Жаннатга таклифнома" каби бир қанча китоблар ёзади. 2016 йилда Military Press Studies томонидан “Қийноқ: фойда берадими?” деб номланган навбатдаги китоби чоп этилади. 2019 йили Марям Ридлейнинг "Муҳаммад алайҳиссаломнинг юксалиши: Пайғамбарни ўлдирманг!" китоби чоп этилади. Ридлей 2014 йил декабригача Буюк Британияда жойлашган “Cageprisoners” гуруҳларининг ҳомийси, Халқаро мусулмон аёллар иттифоқининг Европа президенти, Милан ва Женевада жойлашган Европа мусулмон лигаси вице-президенти бўлди. “Урушни тўхтатинг” коалициясининг аъзоси сифатида бир қатор конференцияларда маъруза қилди. Журналистлик фаолияти 2001 йил декабрь ойида Ридлейнинг "Толибон қўлида" номли хотиралар китоби нашр этилди. Китобда унинг асирликдаги 10 куни акс этган. Кейинроқ Марям “Express News” газетасидан кетади ва Афғонистонга қайтиб, янги китоби устида ишлашини эълон қилади. У BBC радиоси учун “Қайтиш“ деб номланган дастурни тайёрлаган бўлса-да, 2002 йилда тўлиқ қайтиб келмаган эди. Келаси йили қизи билан ҳамкорликда бу тадқиқотларини давом эттирди. Марям Ридлей 2003 йил Қатарда жойлашган Ал-Жазира медиа ташкилотида ишлаган ва у ерда катта муҳаррир сифатида инглиз тилидаги веб-сайтини очишга ёрдам берган. Шу йили декабрь ойида унинг 11 сентябрь воқеалари тасвирланган "Жаннатга таклифнома" романи чоп этилди. Марям 2005 йил октябрь ойида сиёсат ва долзарб масалаларга бағишланган “Ридлей билан кун тартиби“ кўрсатувини бошлади. Ридлей мустақил журналист ва бошловчи бўлиб, бир неча йил давомида мунтазам равишда Эроннинг инглиз тилидаги 24 соатлик янгиликлар канали Press TV да ишлаган. У "Кун тартиби" деб номланган ҳафталик долзарб воқеалар ва сиёсий шоусини олиб боради. Марям, шунингдек, “Daily Muslims” онлайн газетаси учун мақола ёзган. Айнан шу газетада у чечен жангариси Шамил Басаевни “шаҳид” деб атаган. 2008 йил май ойида у Press TV буюртмаси асосида режиссёр Девид Миллер билан ҳамкорликда Гуантанамо қамоқхонаси ҳақида ҳужжатли фильм суратга олди. Уларнинг “Гуантанамо: панжара ортида” фильми 2009 йили Италияда бўлиб ўтган “Рома” фестивалида ва 2010 йили Қатарда бўлиб ўтган “Al-jazeera” халқаро ҳужжатли фильмлар фестивалида асосий мукофотга номзод бўлган. Ридлей 2010 йилги “Al-jazeera” фестивалида 2009 йили суратга олинган “650-маҳбусни қидиришда" фильми билан иштирок этади. Режиссёр Ҳасан Ғани томонидан суратга олинган мазкур фильм Аафия Сиддиқий АҚШ томонидан яширин равишда ҳибсда сақлангани ҳақида ҳикоя қилади. Ридлей 2008 йили август ойида Исроил-Миср блокадасига қарши чиқиш учун Ғазога йўл олгани учун Кипрдаги Эркин Ғазо Ҳаракатига қўшилади. 2009 йил бошида Ридлей Шимолий Африка бўйлаб Рафаҳ чегараси орқали Ғазога ёрдам олиб кетаётган 100 га яқин автомашинадан иборат Viva Palestina карвонини ташкил этишга ёрдам беради. Машҳур чиқишлари Ридлей урушга қарши нутқларида Фаластин, Ироқ, Афғонистон, Кашмир, Чеченистон, Шинжон ва Ўзбекистондаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаган. У Британиянинг ташқи сиёсатини қаттиқ танқид қилган. Британиялик мусулмон эстрада юлдузи Сами Юсуфнинг ватанпарварлик туйғулари ва мусулмон мухлисларининг унга бўлган иштиёқини танқид қилади: “Қандай қилиб одам британиялик экани билан фахрланиши мумкин? Британия дунёдаги исломдан энг кўп нафратланадиган учинчи давлатдир. Бу давлат Ироқ, Афғонистон ва Фаластин бўйлаб биродарларимиз ва опа-сингилларимизнинг қонига ботган. Тарихимиз мустамлакачилик қонига сингиб кетган, илдизи қуллик, ваҳшийлик, қийноқ ва зулмга ботган”. 2006 йил феврал ойида Лондон Империал коллежида бўлиб ўтган учрашувда Ридлей Исроилни “Яқин Шарқда юксалаётган Американинг кичкина вориси“ деб таърифлайди. Ридлей Исроил ҳукуматини нацистларга қиёслайди ва Исроил парламенти "Адолф Гитлер сиёсатини қайта тиклаш йўлида" экани ва исроиллик сиёсатчилар “Ғазо учун Қиёматни тайёрлаётгани”ни таъкидлайди. 2005 йил сентябрь ойида Копенгагенда бўлиб ўтган конференцияда Марям Ридлейдан жангари мусулмонлар ироқлик исёнчилардан гаровга олинганларни ўлдиргани акс этган видеоларга муносабатини сўрашади. Марям ушбу видеолар Ғарб оммавий ахборот воситалари томонидан уюштирилувчи ёлғон тарғиботнинг бир кўриниши эканини айтади. У 2006 йил май ойида Копенгагенда исломофобия бўйича конференцияда мусулмонларни “душманлар олдида тиз чўкмаслик“ ва “уларга шапалоқ урган қўлни ўпмаслик”ка чақирганидан сўнг, олқишларга сазовор бўлди. 2003 йилда ИсламEхро кўргазмасида сўзлаган нутқида у “Ислом аёлларга зулм қилади”, деган фикр аёлларнинг Исломни қабул қилишларига энг катта тўсиқдир, деди у. Ҳижоб масаласида у шундай деган: “Мен ўтган йили Эронда бўлганман. Биламанки, ҳижоб улар учун азоб, лекин мен уларга ачинмайман. Шуниси аниқки, ҳижоб танлов эмас, балки мажбуриятдир”. ИШИД ҳақидаги фикрлари Марям Ридлей Толибон ва ИШИД мафкуралари ўртасида катта фарқ борлигини айтган. Толибон Афғонистон ичида исломий давлат тузишни мақсад қилган, ИШИД эса бошқа халқларнинг суверенитетини менсимаган ҳолда чегарасиз ислом давлатини яратиш устида ишламоқда, деган. Унинг таъкидлашича, ИШИД ваъда қилинган молиявий ёрдам ва куч орқали ёлланган, Толибон эса асосан афғон халқи томонидан бошқарилади ва қўллаб-қувватланади. У ўзининг “Муҳаммад пайғамбарнинг юксалиши: Пайғамбарни ўлдирманг!” номли китобида ИШИДнинг қилмишларини қораловчи боб ёзган. Мукофотлари 2014 йил январ ойида Ридлей Британия мусулмонлари маросимида “Йил мусулмон аёли” мукофотига номзод бўлди. 2019 йил октябрь ойида у жанубий африкалик адвокатлар гуруҳига ёрдам бергани, шунингдек, Сурияда Асад режими томонидан ушлаб турилганида қийноқлар ва зўравонлик қурбони бўлган суриялик маҳкума аёллар билан ишлагани учун Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлган. 2020 йил март ойида журналистика соҳасидаги инсонпарварлик фаолияти эътироф этилган ҳолда, унга Швейцариянинг Берн шаҳридаги Халқаро Дипломатик ҳаракатлар академиясининг фахрий доктори унвони берилди. Марям Ридлей машҳур ҳужжатли ва бадиий фильмларда ҳам эсга олиндаи. Жумладан “Расмий сирлар” фильмида Хетти Морахан томонидан Марям Ридлей образи тасвирланган. Абдулазиз Муборак тайёрлади Манба: Azon.uz




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Карен Хачанов

Теннисист Хачанов вышел в третий круг "Мастерса" в Риме






В конкурсе «Мисс Суздаль» в честь 1000-летия города победила девушка из Коврова

Названы пять самых сложных женщин по знаку зодиака

Эквайеры спускаются в подземку // Банкиров привлекают большие обороты по счетам метрополитена

Исполнительницу Аллу Пугачеву на официальном уровне признали в Израиле