Боланинг гўшт емаслиги камқонликка сабаб бўладими?
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
-Инсон темир моддасини мол гўштидан ташқари яна бошқа кўпгина мева-сабзавотлардан ҳам олиши мумкин. Лекин бирорта илмий-тадқиқот ҳали гўшт емайдиган болаларнинг гемоглобини паст бўлишини қайд этмаган.
-Агарда боланинг ўсиш ва ривожланишида муаммо ёки уни юзага келишига олиб келувчи эҳтимол кузатилмаса, болани зўрлаб қўй ва мол гўштидан тайёрланган таомларни ейишга мажбур қилманг.
-Товуқ гўштида ҳам А, В, Е – витаминлари, фосфор, темир, калий ва магний моддалари кўп миқдорда бўлади.
-Лекин мол ва қўй гўшти бола организмининг ривожланишида товуқ гўштидан устунроқ, шунинг учун ошпазлик маҳоратингизни ишга солиб бу маҳсулотлар қўшилган таомларни ҳар хил усуллар билан тайёрлаб, кичкинтойингизга қайта-қайта таклиф қилишдан чарчаманг!
«Соғлом ҳаёт»