Goal «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади
Goal нашри 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади. Унга кўра, Лионель Месси ҳамон соврин учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
«ПСЖ»нинг 35 ёшли аргентиналик форвардидан кейинги ўринларни «Манчестер Сити» голеадори Эрлинг Ҳоланд ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди.
Goal талқинига кўра, «Олтин тўп»га даъвогарлар топ-20лиги:
1. Лионель Месси («ПСЖ», аввалги ўрнида қолди);
2. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити», аввалги ўрнида қолди);
3. Килиан Мбаппе («ПСЖ», аввалги ўрнида қолди);
4. Винисиус Жуниор («Реал», аввалги ўрни – 5);
5. Карим Бензема («Реал», аввалги ўрни – 13);
6. Виктор Осимҳен («Наполи», аввалги ўрни – 4);
7. Хвича Кварацхелия («Наполи», аввалги ўрни – 6);
8. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити», аввалги ўрни – 17);
9. Маркус Рэшфорд («Манчестер Юнайтед», аввалги ўрни – 7);
10. Роберт Левандовски («Барселона», аввалги ўрни – 10);
11. Каземиро («Манчестер Юнайтед», аввалги ўрни – 9);
12. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед, илк бор рейтингда);
13. Букайо Сака («Арсенал», аввалги ўрни – 10);
14. Николо Барелла («Интер», илк бор рейтингда);
15. Хулиан Альварес («Манчестер Сити», аввалги ўрни – 19);
16. Жамал Мусиала («Бавария», аввалги ўрни – 11);
17. Жуд Беллингем («Боруссия», аввалги ўрни – 12);
18. Майк Меньян («Милан», илк бор рейтингда);
19. Мартин Эдегор («Арсенал», аввалги ўрни – 16);
20. Жек Грилиш («Манчестер Сити», илк бор рейтингда)