Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини маъқуллади
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини маъқуллади, дея хабар берилди Европа Kенгаши сайтида
У қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
– Нефт учун нарх чегараси устидан назоратни кучайтириш: ахборот алмашинуви механизмини яхшилаш ва танкерларни исталган учинчи давлатга сотилиши тўғрисида Брюсселни хабардор қилиш;
– Россия Федерациясидан олмосларни, шу жумладан учинчи мамлакатларда қайта ишланган олмосларни ва олмосли заргарлик буюмларини олиб киришни босқичма-босқич тақиқлаш. Бу 2024 йил 1 мартдан 1 январгача давом этади;
– Чўян, мис сим, алюминий сим, фолга каби бошқа товарларни олиб киришни тақиқлаш;
– Суюлтирилган газ (пропан) импортини босқичма-босқич тақиқлаш;
– Россия Федерациясига замонавий технологияларнинг реекспортига чекловлар;
– Жисмоний ва 29 та юридик шахсларга, шу жумладан учинчи давлатлар фуқароларига нисбатан янги санкциялар;
– Шахсий гигиена воситалари ва кийим-кечак каби айрим товарларни олиб киришга рухсат берилган;
– Барча турдаги ҳарбий товарлар транзитни тақиқлашни кенгайтириш;
– Дастурий таъминот воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш;
– Россия Федерациясидан Европа Иттифоқи ташқарисига пул ўтказиш тўғрисида хабар бериш зарурати.
Шунингдек, Швейцария Россия Федерациясидан темир ва пўлат импортини тақиқлашга қўшилди.