Фарғонада ҳам об-ҳаво туфайли рейсларга чекловлар ўрнатилди
Фарғона водийсидаги об-ҳаво шароити туфайли рейсларга чекловлар ўрнатилди ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҲЙ9829/9830 Наманган – Екатеринбург – Наманган, ҲЙ9809/9810 Наманган – Омск – Наманган йўналишлари ўзгартирилган жадвал бўйича Тошкент халқаро аеропортига/дан амалга оширилади.
ҲЙ9829/9830 авиақатновлари, Тошкент – Екатеринбург- Тошкент йўналиши бўйича:
Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан соат 07:05;
Екатеринбургка учиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:30 да;
Екатеринбургдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 12:25 да;
Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 15:35 да.
ҲЙ9809/9810 авиақатновлари, Тошкент – Омск – Тошкент йўналиши бўйича:
Тошкентдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 18:20;
Омскга учиб келиш маҳаллий вақт билан 21:00 да;
Омскдан учиб кетиш маҳаллий вақт билан 22:30;
Тошкентга учиб келиш маҳаллий вақт билан 01:10 (эртаси куни).
Юқоридаги рейслар йўловчиларига рейсларни рўйхатдан ўтиш вақтидан эртароқ Тошкентга мустақил равишда етиб кетишлари тавсия этилади. Россия шаҳарларидан юқорида кўрсатилган рейслар бўйича саёҳат қилаётган йўловчилар Тошкент аеропортига етиб келганларида мустақил равишда муқобил транспортда Наманганга боришлари тавсия этилади.
Рейслар вақти ўзгартирилган йўловчилар учун, жарима тўловларисиз чипталарни кейинги учиш саналарига қайта брон қилиш ёки чипта учун тўланган пул миқдори тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга.