Форишда яна бир мактаб ўқувчиси осилган ҳолда топилди
Жиззах вилояти Фориш туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 10 синф ўқувчиси 12 февраль куни ўзи уйининг болохонасида осилган ҳолда топилди. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, бола ўзини осганидан икки кун ўтиб, унинг жасади уйининг болоханасида ошкор қилинган. Туман прокуратураси бу воқеа юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракати олиб бормоқда. Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, мактабларда малакали психологлар етишмаслигини айтди. Бу ҳолат Фориш туманида сўнгги икки ойда мактаб ёшидаги болаларнинг учинчи бор ўз жонига қасд қилишидир. Читать дальше...