Хотин-қизларнинг имконияти янада кенгаймоқда
ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва унда белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.