Пайариқда 13 яшар бола 4 яшар қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Самарқанд вилоят, Пайариқ туманидаги кам таъминланган оилалар яшайдиган ётоқхонада "13 яшар бола 1 август куни тушдан кейин 4 яшар қизчанинг номусига тажовуз қилгани" тўғрисида Озодликка шу "воқеа гувоҳларидан бири" хабар берди. Гувоҳнинг айтишича, "қизчани музқаймоқ билан алдаган бола уни ётоқхона ҳовлисидаги хилват жойга олиб бориб тажовуз қилган". Қизча уйга йиғлаб бориб, бу ҳақда онасига айтганидан сўнг, она "Тез ёрдам" чақирган. Тумандаги касалхона шифокори Озодликка қиз суд-тиббий экспертизасига юборилганини айтди. Читать дальше...