Ўзбекистонда "Қаҳрамон она" ордени қайтадан таъсис этилиши мумкин
Совет Иттифоқи даврида кўп фарзанд туққан аёлларга бериб келинган "Қаҳрамон она" ордени Ўзбекистонда қайтадан жорий этилиши мумкин. "Кун.уз" нашрининг хабар қилишича, 20 сентябр куни Ўзбекистон Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси қарор чиқариб, бу ҳақда аҳоли фикрини ўрганиш учун "Оила" илмий-амалий маркази, Хотин-қизлар қўмитаси, "Ижтимоий фикр" маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига топшириқ берган. Читать дальше...