Ижтимоий тармоқларда тарқалган қайнонанинг келинини дўппослаётгани ҳолати видеоси ўрганилди
Яқинда ижтимоий тармоқларда тарқатилган қайнонанинг келинини дўппослаётгани видеоси бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Самарқанд вилоятига тегишли тартибда сўров жўнатгани ва ўрганишлар олиб борилаётгани ҳақида маълумот берилган эди. Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимова бошчилигидаги экспертлар гуруҳи томонидан ушбу оила топилди. Воқеа иштирокчилари И.Негматов, унинг турмуш ўртоғи З.Жалолова ва онаси Г.Мухторовалар билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат […]