Тўрт юз еврога сотилмаган ўзбек гилами
Хумор опа навбатдаги гиламини тўқиб тугатди. Уни меҳр билан силади. Ўз ишидан ўзи мамнун бўлиб, уни ташқарига олиб чиқди. Гиламга ёпишган майда ип, жунларни олиб ташлаш учун сим дорга ёйди ва авайлаб тозалади. Сўнгра боядан бери қайнаётган чойига қараш учун ўчоққа қараб юрди. Шу пайт дарвоза очилиб ўғли Бобур кўринди. Ортида яна кимдир бор. — […]