Самолëтда тўполон чиқарган йигитнинг отаси унинг руҳий касал эканини айтмоқда
Москва - Душанбе йўналишидаги самолёт бортида тӯполон чиқарган Тожикистон ватандоши Давлатқадам Давлатқадамовнинг отаси Озодлик билан суҳбатда ӯғли руҳий бемор эканини айтди.
29 август оқшомида "Уральские авиалинии" авиаширкатининг Москвадан Душанбега парвоз қилаётган самолёти бортида Давлатқадам Давлатқадамов чиқарган жанжал туфайли аэропортга қайтди. Россияда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди.
Давлатқадам Давлатқадамовнинг отаси Саидқадамнинг 30 август куни Озоликка айтишича, икки ҳафта олдин ӯғлининг руҳий аҳволи яхши эмаслигидан хабар топган.
Давлатқадам ким?
25 яшар Давлатқадам Давлатқадамов Тожикистоннинг Бадахшон вилоятидаги Рӯшон туманида дунёга келган. Отасига кӯра, Давлатқадам учувчи бӯлиш истагида бӯлган ва тӯққинчи синфдан сӯнг “Тожикистон мудофаа мададгорлари ташкилоти”да учувчилик курсида таълим олган.
Мазкур курсни битириб Россияга йӯл олган ва 2013 йил Омск шаҳридаги Учувчилар коллежида “Самолёт моторларни ишлаб чиқариш” бўлимида таълим ола бошлаган. Отасининг таъкидлашича, Россия фуқароси бӯлмагани сабаб уни учувчилар олий мактабига қабул этишмаган.
“Фуқароликни олиш учун Москвага кетди. Аммо мақсадига ета олмади. Менимча, шу ҳодиса унинг руҳиятига салбий таъсир кӯрсатган. 10-15 кун олдин Москавадан унинг вазияти ёмонлашгани ҳақида хабар келди. Биз “Тожикистонга кел, бу ерда даволатамиз,”-дедик. Парвоздан олдин ӯғлимнинг аҳволи унча ёмон эмас экан, аммо парвоз пайтида касали авж олган,”-деди Саидқадам Давлатқадам.
У ароқ ичмасди
Баъзилар ижтимоий тармоқларда видеони томоша қилиб, бу йигит гиёҳванд моддалар таъсири остида бундай амалга қӯл урганини ёзган.
Саидқадам Давлатқадамовнинг айтишича, ӯғли ҳеч қачон гиёҳванд модда ёки спиртли ичимлик истеъмол қилмаган.
“Видеода кӯрдим, у калтакланган. Аввал унинг руҳий ҳолати ёмонлигини билишлари лозим эди. Ҳозир унинг қаердалиги ёки аҳволи қандайлигини билмайман,” - деб айтди Саидқадам Давлатқадамов.
Отанинг айтишича, унинг ӯзи ҳам 15 йил олдин Рӯшон туманидан Душанбега келган ва ўшандан буён пойтахт аэропортида ишлайди.
“Москва-Душанбе” йӯналишидаги самолёт йӯловчиларининг айтишича, улар самолёт бортида юз берган ҳодисадан жуда қӯрқиб кетганлар. Бир йӯловчининг билдиришича, Давлатқадам Давлатқадамовнинг “самолётни портлатиб юбораман,”-деган таҳдиди ортидан салондаги барча йӯловчилар қичқира бошлашган.
“Уралские авиалинии” ширкати орқали Душанбега келган Қудрат Зойировнинг айтишича, Давлатқадамов авзои бузуқ ҳолатида самолётга кириб келган ва дарҳол йӯловчилар билан баҳслаша бошлаган.
“Стюардессага мушт кӯтарди"
“ У дод солиб "самолётни портлатаман ва ҳаммаларинг жаҳанамга кетасанлар,"деди. Юбка кийган стюардесса олдиндан ӯтар экан, сен эртага нима жавоб берасан, деб у томон қичқирди. Кейин авиакомпания ходимининг бошига мушт туширди ва у йиқилиб тушди” - деди Қудрат Зойиров.
Қудрат Зойировнинг айтишича, унинг “самолётни портлатиб юбораман” деган сӯзидан йӯловчилар, айниқса, аёллар ва болалар қӯрқиб кетганлар.
Зойировга кӯра, Давлатқадамов юк халтасида портловчи модда борлигини айтиб, бошқарларни қўрқитишга тушган.
Зойировнинг таъкидлашича, бу тӯполон самолёт ҳавога кӯтарилишидан ярим соат ӯтиб бошланган ва бир неча дақиқа давом этган.
Давлатқадамовнинг таҳдид ва ҳақоратлари ортидан уч йӯловчи унинг қӯл-оёғини скотч билан боғлаб ташлаган.
Давлатқадам Москвада қолди, самолёт кечикиш билан Душанбега келди
Россия полицияси Давлатқадамовни қӯлга олгандан сӯнг бир соат ичида самолёт бортини текшириб чиқди. Кейин парвозга яна рухсат берган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари йӯловчилар мобил телефонларидан ҳодиса тасвирланган видеоларни ва бир неча йӯловчидан баёнот олган.
Сўнгги хабарларга кўра, Россия тергов органлари Давлатқадам Давлатқадамовга нисбатан “самолёт салонида тўполон қилиш” айблови билан жиноий иш очган.
Ушбу айблов билан Тожикистон ватандоши беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
29 август оқшомида Россия тергов органлари Давлатқадамов билан бўлиб ўтган сӯроқнинг илк тасвирларини тарқатди.
У барча саволларга рад жавоби берган. Масалан, туғилиш санаси, иш жойи ва оиласи ҳақидаги саволларга “йӯқ” деб жавоб қайтарган.
30 август куни "Уралские авиалинии" ширкатининг Душанбедаги вакиллиги Озодлик билан суҳбатлашишни истамади.
Душанбе Халқаро аэропорти расмийлари эса "Уралские авиалини" самолёти бир неча соат кечикиш билан Душанбега етиб келгани ҳақидаги хабарни тарқатиш билан чекланди.