БМТ Бош ассамблеясининг Киев Қрим бўйича таклиф қилган резолюциясига Ўзбекистон қарши овоз берди
Резолюцияда қайд этиб ўтилганидек, россиялик ҳарбийларнинг Россия томонидан босиб олинган Қримда бўлиб туриши Украинанинг миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига дахл қилади.
БМТ Бош ассамблеяси “Россия Федерацияси босиб олувчи давлат сифатида Қримни изчил ҳарбийлаштириши муносабати билан хавотирда эканлигини билдирган”.
Қуроллар тизимлари, хусусан, ядровий қирғин қурилмалари ва ракеталари, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар ва ҳарбий таркибни етказиб бериш шулар жумласидандир. Бош ассамблея Россиянинг Қора ва Азов денгизи ҳудудлари, хусусан, Керчь бўғозидаги ҳарбий иштироки кенгайиб бораётгани, шунингдек, минтақада Москва томонидан кема қатновларига қўйилган чекловларни кўриб чиқади. Бундан ташқари, ҳужжатда Керчь бўғози орқали кўприкнинг “қурилиши ва очилиши”ни муҳокама қилиш масаласи ҳам ўрин олган.
25 ноябрь куни россиялик чегарачилар босиб олинган Қрим соҳилларида Украина ҳарбий денгиз кучларига қарашли учта кемани ўққа тутган ва қўлга олган эди. Уларнинг бортида 24 украин денгизчиси бўлган. Россия суди уларни чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун икки ойга қамоққа олган эди. Уларга олти йилгача бўлган озодликдан маҳрум этиш жазоси хавф солмоқда. Россия ва Украина бир-бирларини провокацияда айбламоқда. Ғарб мамлакатлари Россиядан денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилаяпти.
Россия 2014 йилда Қримни босиб олган. Украина, ЕИ давлатлари ва АҚШ Украининг ушбу ҳудудини босиб олинган деб ҳисоблайди.