Собиқ қирол ўғлидан тоняпти ва хотинига катта пул ваъда қиляпти
Малайзиянинг собиқ қироли Муҳаммад V собиқ рафиқаси – “Мисс Москва” унвони соҳибаси Оксана Воеводинага ўғлини Ислом дини қоидаларига асосан вояга етказишни, бунинг учун эса 195 минг фут-стерлинг ҳомийлик маблағи ажратишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, 50 ёшли қирол ўз ўғли билан ўртада ҳеч қандай муносабатлар бўлмаслигини ҳам талаб қилмоқда.
Битимнинг яна бир шарти шундан иборатки, модель ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпиши ва у ердан собиқ турмуш ўртоғининг ўғли билан тушган суратларини ўчириб юбориши керак. Гап шундаки, Оксана Воеводина Instagram’да 570 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатади.
Болага ажратиладиган жамғарма маблағларидан ташқари собиқ қирол Оксана Воеводинага 10 ой давомида 100 минг АҚШ доллари тўлашга тайёр. Аммо Оксана бу маблағга рози эмас. У суд қарори билан бола қиролнинг ўғли экани ва унинг тахтга чиқиш ҳуқуқини исботламоқчи.
Собиқ қирол эса Оксана Воеводинанинг ўғлидан тониб, у ҳар қандай осиёликнинг ўғли бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда.
Бундан аввал Оксана интервьюлардан бирида унинг никоҳи ҳомиладорликнинг тўртинчи ойида бузилганлигини айтган. Аёлнинг сўзларига кўра, бу ҳақда интернетдан билиб олган, у билан шахсан ҳеч ким боғланмаган. Воеводина ҳеч қандай расмий ҳужжат олмаганлигини таъкидламоқда.
2018 йил ноябрда россиялик модель ва қиролнинг тўйи бўлган. Жорий йилнинг апрель ойида аёл ислом динини қабул қилиб, Рихана исмини олганди. Бир ярим ойдан кейин тўсатдан қирол тахтдан воз кечди.
21 май куни оилада ўғил фарзанд туғилди, унинг исмини Тенку Исмоил Леон Петр Бин Тенку Муҳаммад V Фарис Петр деб қўйилди.
27 ёшли Оксана фарзандига қирол билан Автралиядаги таътил вақтида ҳомиладор бўлган. У Москвадаги судга мурожаат қилиб, ўғлининг отасини аниқлаш учун ДНК тестини топширишни талаб қилган.
Малайзиянинг собиқ қироли Муҳаммад V собиқ рафиқаси – “Мисс Москва” унвони соҳибаси Оксана Воеводинага ўғлини Ислом дини қоидаларига асосан вояга етказишни, бунинг учун эса 195 минг фут-стерлинг ҳомийлик маблағи ажратишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, 50 ёшли қирол ўз ўғли билан ўртада ҳеч қандай муносабатлар бўлмаслигини ҳам талаб қилмоқда.
Битимнинг яна бир шарти шундан иборатки, модель ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ёпиши ва у ердан собиқ турмуш ўртоғининг ўғли билан тушган суратларини ўчириб юбориши керак. Гап шундаки, Оксана Воеводина Instagram’да 570 мингдан ортиқ фойдаланувчи кузатади.
Болага ажратиладиган жамғарма маблағларидан ташқари собиқ қирол Оксана Воеводинага 100 минг АҚШ доллари тўлашга тайёр. Аммо Оксана бу маблағга рози эмас. У суд қарори билан қиролнинг ўғли экани ва унинг тахтга чиқиш ҳуқуқини исботламоқчи.
Собиқ қирол Оксана Воеводинанинг ўғлидан тониб, у ҳар қандай осиёликнинг ўғли бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда.