РОССИЯЛИК «ТУНГИ КАПАЛАК»ЛАР СУДЛАНИШ АРАФАСИДА…
Россиянинг Нижегород вилоятида полициячилар уч нафар фоҳишани қўлга олган. Уларни коронавирус туфайли жорий этилган ўз-ўзини яккалаш талабларини бузганликда айблашмоқда.
Полициячиларнинг айтишича, уч фоҳиша яқинда ярим кечаси «Москва-Уфа» серқатнов йўлида бегона эркакларга пул эвазига интим хизматлар кўрсатаётиб қўлга тушган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Суд мажлиси 28 апрел куни бўлиб ўтади.
Севастополда ҳам 16 апрел куни 35 ёшли аёл ўзбошимчаларча савдо-сотиқ билан шуғулланаётганда, полициячилар томонидан огоҳлантирилган. Улар аёлга вазиятни тушунтиришган. Коронавирус туфайли ўз-ўзини изоляция қилиш талаблари бузилганини айтишган. Шунда аёл катта жанжал кўтарган. Жанжал жараёнида полициячилардан бирининг погонларини юлиб олиб, бошига таёқ ёрдамида жиддий жароҳат етказган.