Москвада талончилик қилишга уринган ўзбекистонликлар қидирилмоқда
Хабарда айтилишича, бир неча кун олдин тўрт киши “Динамо” метроси яқинидаги Петровско-Разумовск кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида икки кишига ҳужум қилган ва уларнинг пул ҳамда буюмларини ўғирламоқчи бўлган. Аммо ҳужумга учраганларнинг ёнидан ҳеч нарса топилмагач, ҳужум қилганлар воқеа жойидан қочган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 162-моддаси 4-банди (Уюшган гуруҳ томонидан талончилик қилиш)га асосан жиноят иши қўзғатилди. Тезкор қидирув натижасида ҳужумчилардан бири қўлга олинди ва у Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди.
“Айни пайтда талончиликка алоқадор яна уч нафар ўзбекистонлик қидирилмоқда”, дейилади хабарда.