Тиббиётда “иммунология” деган атама мавжуд бўлиб, у лотин тилида эркин, маълум нарсалардан холи организмнинг бегона тузилмаларга нисбатан реакциясини ўрганувчи тиббий-биологик фан деганидир. Раҳим Мусаевич Хаитов самарқандда туғилган Ва шу ерда Раҳим Мусаевич Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. У чорак асрдан кўпроқ вақт давомида директор лавозимида ишлади, ҳозирда эса – Россия тиббиёт-биология Федерал агентлигининг “Иммунология институти” Давлат илмий марказида илмий раҳбар, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош аллерголог-иммунологи, А.И Евдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт-стоматология университетида иммунология ва аллергология кафедраси мудири, Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси Президенти, “Иммунология” ҳамда “Физиология ва имммун тизим патологияси” журналларининг бош муҳаррири, РФ Давлат мукофотлари, Ўзбек ССРнинг давлат мукофоти, ҳамда РФ Ҳукумати мукофотлари соҳиби. Россиянинг III ва IV даражали “Ватан олдидаги хизматлари учун”, ҳамда қатор хорижий мамлакатларнинг турли орденлари билан мукофотланган. “Россия Федерациясини фан арбоби” фахрий унвони билан тақдирланган. Р.М. Хаитов устози Россиянинг машҳур олими, Р.В Петров билан бирга биринчи бўлиб, радиация билан зарарланиш билан боғлиқ инфекцион ва иммунологик жараёнларни тадқиқ этган. Тана иммун тизими бегона моддага боғлиқлиги аниқланган. Р.В Петров ва Р.М.Хаитов томонидан иммун тизимининг тана ҳужайралари билан ўзаро алоқаси механизмлари аниқланган, инсон геномининг иммун реакциянинг бошқарилишини амалга оширувчи бир қисми ўрганилган. Улар томонидан инсоннинг репродуктив жараён, атроф-муҳит таъсирига қаршилик каби муҳим биологик функцияларини амалга оширишда имммунитет реакцияси генларнинг функциясини баҳолаш усуллари ишлаб чиқилган. - Дарҳақиқат, менинг ота-онам ажойиб инсонлар бўлишган. Мен уларнинг тарбияси туфайли Самарқанддаги мактабни, тиббиёт институтини аъло баҳолар билан тугатдим. Улар мени меҳнатга, сабрли бўлишга, тиббиёт, илм-фанга меҳр қўйишга, қанчалик оғир бўлмасин мақсад сари интилишга ўргатганлар. Ота-онам ниҳоятда ўқимишли, олий маълумотли шифокорлар бўлишган. Отам - терапевт, онам – акушер-гинеколог бўлганлар. Онам машҳур оилада туғилган, унинг отаси, бобом Маруф Расулий журналист, маърифатчи бўлганлар, еттита тилни билганлар, Самарқанддаги мактаб ва кўча ўз даврида бобомнинг номи билан аталган. Шаҳарда онамнинг ҳурмати қанчалик баланд бўлганини яхши эслайман - кўпчилик фарзандлари онамнинг қўлида туғилишини ҳоҳларди, миннатдор бўлган ота-оналар ва болалар жуда кўп эди. Шу билан бирга онам ниҳоятда кўнгилчан, болалари ва набираларини жуда яхши кўрарди. Биз онамни жуда яхши кўрардик. Ҳа, айтгандай, менинг энг севимли дарслигим бўлган “Иммунология” ота-онам хотирасига бағишланган. Бу китоб бир неччи маротиба рус тилида чоп этилди, инглиз ва қозоқ тилларида таржима қилинди. Яқинда бу дарслик ўзбек тилида ҳам таржима қилинди ва шу йил Москвадаги тиббий уқув адабиётлари «ГЭОТАР – Медиа» нашриётида чоп этилади.- - Ҳа, сулоламиз - шифокорлар сулоласи. Мен отамнинг таъсири туфайли тиббиёт институтининг биринчи босқичиданоқ илмий иш билан шуғуллана бошлаганман. Иккинчи босқичда газета ва журналларда менинг мақолаларим чоп этилган. Бир куни дарсдан сўнг Самарқанддаги марказий кўчалардан бирида кетаётиб, одатдагидек, китоб дўконига кирдим ва тиббий адабиётлар бўлимида янги китобга кўзим тушди: Р.В. Петров: “Нур билан зарарланиш иммунологияси”. Радиация тиббиётига қизиққаним боис, шу заҳотиёқ қўлланмани сотиб олдим. Уни бир ўтиришда ўқиб чиқдим ва “Иммунология” фанига меҳр қўйдим. Ўша пайтдан бошлаб мен асосан иммунология тадқиқотлари билан шуғулланганман. Иммунология билан жиддий шуғулланиш мақсадида Москвага, профессор Р.В.Петровнинг олдига бориш орзуим эди. Кейин ота-онам менга оқ фотиҳа берди ва мен Москвага жўнаб кетдим. СССР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Биофизика институтига бориб, Р.В. Петровнинг ҳузурига кирдим. Р.В. Петров учрашув чоғида ҳеч қандай тавсияномалар ва телефон қўнғироқларисиз, шунчаки кўчадан келганим учун бўлса керак, бўш иш ўринлари йўқлиги, бироқ цитогенетик тадқиқотларнинг янги услубларини ўзлаштирсам, мени ўз лабораториясига ишга олишини айтди. Яна бу услубларни ҳеч қим йўлга қўя олмагани, ўша пайтда мамлакатда умуман бўлмаганини ҳам қўшимча қилди. Мен уч ҳафтада бу ишни охирига битирдим. Шундан кейин Петров: “Энди сени енгиб бўлмайди!” деб куйди.. Икки йилдан сўнг мен докторлик диссертациямни ҳимоя қилдим ва мени Москвада олиб қолишди. - Иммунология доимо жадал ривожланиб келган фан. Ёшлигимда мен хизмат сафари билан хорижда, айниқса АҚШда кўп бўлганман (университетларда ойлаб ишлаганман, маърузалар ўқиганман). Иммунологияни ҳаёт ҳақидаги энг муҳим фанлар қаторига олиб чиққан муҳим кашфиётларим айнан ёшлик йилларимда амалга оширилган. Бир тасаввур қилинг-а, ҳар икки-уч йилда, баъзан ҳар йили, имммунологлар физиология ва медицина бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлмоқда. Иммунология билан шуғулланишни бошлаганимда ёшим 20 да эди. Ўтган вақт давомида иммунология ниҳоятда ўзгарди. Бугунги кунда бу фан тиббиёт ходимлари, биологлар, биокимёгарлар, тиббиётга яқин бошқа соҳа вакиллари фаолиятининг узвий бўлагига айланиб қолди. - Иммунология ҳақиқатан ҳам аҳолининг биокимёвий хавфсизлигидир. Бу касалликлар диагностикаси, уларнинг олдини олиш ва даволашнинг ниҳоятда аниқ усулларидир. Оддий мисол: инсоният кўплаб инфекцияларга қарши иммунитетни шакллантирадиган вакциналарсиз яшай олмаган бўларди. 1980-йилларда ўша пайтдаги Иттифоқ ҳукумати даврида Институтингиз филиалини қаерда очамиз, деб сўрашди. Мен биринчи бўлиб, Ўзбекистонда, Тошкентда деб жавоб бердим. Нима учун? Чунки мен Ўзбекистон, Ватаним учун катта иммунологлар мактаби (бир неча ўнлаб фан докторлари ва номзодлари)ни тайёрлаганман. Коронавируслар аввалдан маълум бўлган. Бу РНК вируслари туркумига кириб, улар турли ҳайвонларда бўлади ва инсонга ўтиши (юқиши) мумкин. Уларнинг аксарияти оддий шамоллаш ёки гастроэнтеритларни келтириб чиқаради. Одамлар мунтазам ҳайвонлардан оғир оқибатли, асосан нафас олиш тўқималарини зарарлайдиган коронавирусларнинг янги турларини юқтириб оладилар. Масалан, 2000-2001 йилларнинг бошларида атипик зотилжам касаллигини қўзғатувчи SARS-COV коронавируси, 2015 йилда – нафас олиш органларининг оғир шикастланишига сабаб бўлган MERS коронавирувчи пайдо бўлган эди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Тегишли вирус генлари мутацияси натижасида пайдо бўлган COVID-19 коронавирувси билан чиққан тажовузкор коронавирус инфекцияси пайдо бўлди. Вирусга қарши вакцина ҳали-бери чиқмайди (бунинг учун йиллар керак бўлиши ҳам мумкин). Шунда ҳам агар будай вакцина яратишнинг уддасидан чиқишса. Шу боис даволаш касалликни даволаш биринчи масала. Дунёдаги барча фармацевтик саноат шунинг устида иш олиб бормоқда. Институтимизда Мусо Хаитов томонидан COVID-19 га қарши махсус РНК молекулалари асосида дори воситаларини яратиш ишлари бошланди. Бироқ махсус антивирус препарати ҳали мавжуд эмас. -Менимча имммунологиянинг келажаги порлоқ. Бу энг аввало ҳали енгиб бўлинмаган инфекцияларга қарши вакциналарнинг яратилишидир. Булар саратон ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларга қарши вакциналардир. Булар янги имммунотроп дори воситаларидир. Агар иммун тизимимиз яхши ишласа, биз касал бўлмаслигимиз керак. Оддий мисол: инсон организмида доимо генлар мутацияси юз беради. Натижада, саратонга айланиши мумкин бўлган зарарли ҳужайралар пайдо бўлиши мумкин. Иммун тизим ҳужайралари ўзгарган ҳужайраларни дарҳол аниқлайди ва уларни йўқ қилади. Туғма иммунитет деб аталадиган ҳужайраларга таъсир қиладиган янги усул ва дориларни ихтиро қилиш керак. Улар бир дақиқа ичида бактерия ва вирусларни аниқлаб, уларни йўқ қилади. Афсуски, бу нарса ҳамиша ҳам ишлайвермайди, шунинг учун инсон касалликка чалинади. Бизнинг вазифамиз - тез орада ана шундай дори воситаларини яратишдир.