Добавить новость
Главные новости Москвы
Москва
Май
2020

Москвада коронавирус билан боғлиқ чекловлар 31 майгача узайтирилди

0
Москва мэри Сергей Собянин коронавирус ёйилиши туфайли киритилган чекловлар муддатини 31 майгача узайтирди. Бу москваликларнинг очиқ ҳавода сайр қилиши ва спорт билан шуғулланиши аввалгидек тақиқланишини англатади.


Айни пайтда ишлаб чиқариш ва қурилиш ширкатларининг иш бошлашига рухсат берилади. Хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи корхоналар эса ҳали очилмайди.


Мактаблар ҳам ёпиқлигича қолади. Битирувчи бўлмаган синфлар ўқувчиларига баҳолар 15 майгача қўйиб бўлинади. Бу орада масофавий таълим 31 майгача давом этади, аммо ўқувчиларга баҳо қўйилмайди ва уй вазифаси берилмайди. 9 ва 11-синф битирувчилари масофавий таълимни давом эттирадилар. Уларнинг имтиҳонлари муддати ва формати ҳақида қўшимча маълумот берилади.


Аввал расмийлаштирилган иш рухсатномалари автоматик равишда 31 майгача узайтирилади, дейилади Собяниннинг баёнотида.


Москва мэри жамоат жойлари ва транспортда ниқоб ва қўлқоп тақиб юриш 12 майгача мажбурий бўлишини ҳам маълум қилган. "Россия-24" телеканалига берган суҳбатида Собянин коронавирус инфекциясига чалиниш даражаси расмий рақамлардан анча баланд эканини билдирган. Унга кўра, аслида шаҳарда COVID-19 вирусига чалинганлар сони, расмий статистикада акс этганидек, 92 нафар эмас, 300 минг нафардан ошади.


Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин мамлакатда ишланмайдиган кунлар тартиби битадиган 11 майдан кейин раҳбарлар ўз ҳудудларида карантин чораларини юмшатиб-юмшатмаслик ҳақида қарор беришлари кераклигини қайд этган.



Москва на Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Москве

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Рублев не смог пройти в третий раунд турнира "Мастерс" в Индиан-Уэллсе.






Ƃpитaнcκaя paɜвeдκa нacтpaивaeт пpοтив Ροccии Южный Κaвκaɜ

Wildberries запустит новый сервис

Собянин сообщил об отражении ПВО массовой атаки беспилотников на Москву

Три рейса на Москву совершили вынужденную посадку на аэродроме в Перми