Главные новости Оренбурга
Оренбург
Сентябрь
2020

Самара чегарасидаги ўзбекистонликлар учун яна 4та поезд ташкил этилиши маълум бўлди

0

COVID-19 коронавируси пандемияси фонида барча турдаги қатновларнинг ёпилиши туфайли Самара вилоятида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида яна тўртта поезд ташкил этилади. Бу ҳақда Самара вилояти ҳукумати сайтида хабар берилган.

Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликлар 15 августдан Кинельга келишни бошлаган эдилар. Аввалига мигрантлар темирйўл вокзали платформасида жойлашган эдилар. 21 август куни регион ҳукумати улар учун палаткали лагерни қуриб берди. Совуқ кунлар бошланиши билан иситиш тизимлари ҳам ташкил этилди.

“Мигрантларни ўз манзилига етказиш учун саккизта поезд юборилди, яна тўртта поезд ташкиллаштирилади. Шунингдек, Курумоч аэропортидан чиқиш рейслари режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Самара вилоятига киришда яна назорат постлари ишга тушди — улар шу жумладан, лагерда коронавирус ўчоқлари пайдо бўлиши хатарларини пасайтириш устида иш олиб бормоқда, деб хабар қилади матбуот-хизмати.

Тошкентда фуқаролардан Россия-Қозоғистон чегарасида мунтазам тўпланмасликни ва РФда яшаш жойи бўйича чиқиш рейслари навбатини кутишни мунзатам сўраб келади. Аммо Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юзлаб фуқаролар май ойидан бошлаб мунтазам равишда Россиянинг Самара, Оренбург ва Ростов вилоятларида тўпланиб келадилар. Республика ҳукумати автобус ва темир-йўл транспорти орқали ўнг мингдан зиёд ватандошларни олиб чиқди.

1 октябр санасидан бошлаб Ўзбекистон ўз чегарасини барча турдаги транспорт воситалари учун очмоқда, шу муносабат билан олдинроқ киритилган карантин чораларининг барчаси бекор қилинди




Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus




Спорт в Оренбургской области

Новости спорта


Новости тенниса
ATP

Двенадцать казахстанских теннисистов поднялись в рейтинге ATP






Объявлены судейские бригады на матчи 28 тура МИР РПЛ

Росгвардейцы обеспечили безопасность прибытия «Поезда Победы» в Оренбург

В Оренбурге прошел парад Победы

Юные чепецкие дзюдоисты победили в кубке Кировской области