CIT: Россия Псковдаги ҳаво-десант дивизиясини Қримга ташламоқда
Россия ўзининг ҳаво-десант қўшинлари (ҲДҚ)га қарашли Псков дивизияси аскарларини аннексия қилинган Қрим яриморолига ташлашни бошлади. Conflict Intelligence Team (CIT) гуруҳининг бу ҳақдаги хабари Россия томони Украина билан чегара яқинида қўшин тўплаётгани манзарасида янграмоқда. 10 апрель оқшомида YouTube’да Симферополдан шимоли-шарқда жойлашган Нижнегорская темир йўл бекати томон йўналган эшелон видеотасвири эълон қилинган эди. Ташилаётган ҳарбий техника десантчи қўшинларга оидлиги айтилмоқда. Читать дальше...