Видео: Ўзбек автоблогери Каримов соқчилари томонидан минилган Mercedes ҳақида лавҳа тайёрлади
Ўзбекистонда биринчи автоблогер Mercedes Benz ML сериясининг камчиликлари ва ютуқларига бағишланган лавҳа тайёрлади. Бу хақида everyday.uz хабар қилмоқда. Блогер навбатдаги сонда автомашинанинг барча хусусиятлари ҳақида гапирди. Эътиборли жиҳати шундаки ушбу модель Биринчи Президент Ислом Каримов соқчилари томонидан минилган. Блогернинг сўзларига кўра автомобил кўп юрилган бўлсада яхши ҳолатда. Автоблогер автомобилларнинг бошқа моделлари ҳақида ҳам лавҳа тайёрлашга ваъда берди. Шунингдек, лойиҳа доирасида пулли танловлар ҳам ташкил этилади.