UzAuto Motors 4 та русумдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни тўхтатади
UzAuto Motors компанияси 4 та русумдаги, Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтатди деб хабар берди Everyday.uz нашри. Компаниянинг стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодировнинг маълум қилишича ушбу автомобиллар 2022-2023 йилларгача тақдим этилиши тўхтатилади. Уларнинг ўрнига 10-15 минг долларга тенг Chevrolet Onix автомобиллари ишлаб чиқарилади. Шунингдек, бюджет моделдаги, 10 минг долларгача бўлган нархда автомобиллар ҳам ишлаб чиқарилади.