Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи
Марказий Осиёда биринчи автомобиль харид қилган Миркомилбой ким бўлган? Миркомилбой Мирмўминбоев ҳожи – андижонлик бой савдогар. У 1866-йили Андижон шаҳрида бой савдогар оиласида дунёга келган. Саноатчи, йирик ер-мулк эгаси, савдогар, жадидларнинг ҳомийси, бунёдкор шахс сифатида маълум ва машҳурдир. Шу боис ҳам бу ажойиб шахснинг эл-юрт манфаати йўлида қилган ишлари ҳали-ҳануз ватандошларимиз хотирасида сақланиб келмоқда. Миркомилбойнинг ҳаёт йўли ва қилган саховатли ишлари ҳақида халқ орасида турли гаплар юради. Читать дальше...