Озодбек Назарбеков: “Энг тўғри йўл – санъаткорлар даромадини мажбурий декларациялаш”
Фото: АОКА11 март куни Маданият вазирлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда вазир Озодбек Назарбековнинг маълум қилишича, ижодкорлардан солиқ олишда мажбурий декларациялаш тартибига ўтиш бўйича Солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.“Ҳар бир даромад туридан солиқ олишни назорат қилиш айни пайтда мураккаб кечяпти. Солиқ қўмитаси билан бу масалани бир неча йилдан бери муҳокама қиляпмиз, ишлаяпмиз. Ҳозирда ижодкорларга солиқ тўлаш бўйича 2 хил шаклдан бирини танлаш эркинлиги берилган. Читать дальше...