Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июнь
2018

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қотил Брейвик шикоятини қондирмади

0
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди 2011 йил Норвегияда 77 одамни ўлдирган Андрес Брейвик шикоятини қондирмади.


Брейвик қамоқхонада “ноинсоний” шароитда жазо муддатини ўтаётганини таъкидлаб келади.


Суд Брейвик ушлаб турилган қамоқхонада Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенцияси шартлари бузилмагани учун унинг шикоятини рад этган.


Брейвик бундан олдин ҳам судга шу каби шикоятлар билан арз қилган.


2017 йил Норвегия Апелляция суди унинг шикоятни рад этган.


Андерс Брейвик 2011 йилнинг июль ойида Осло шаҳри ва Утойя оролида 77 кишини ўлдирганди.


Шу йилнинг август ойида у шуурсиз, деб топилган ва суд томонидан 21 йилга озодликдан маҳрум қилинган.


У ўзини Европанинг исломийлашиши қарши курашувчи шахс, деб атайди.


Норвегия қамоқхонаси дунëдаги энг люкс қамоқ ҳисобланади ва тутқунларнинг яшаш шароити Европанинг уч юлдузли меҳмонхоналари шароитидан қолишмайди.



Moscow.media
Частные объявления сегодня





Rss.plus
















Музыкальные новости




























Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса