Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 10.07.2017

Россиялик ҳуқуқ фаоли Қирғизистонга киритилмади

Озодлик Радиоси 

Москвадаги “Мемориал” ҳуқуқ ҳимояси ташкилотининг Марказий Осиё бўйича дастурлари раҳбари Виталий Понамарев 9 июль куни кечқурун Қозоғистондан Қирғизистонга киритилмади.

Туркияда Эрдўғонга қарши 15 июнда бошланган намойиш якунланди

Озодлик Радиоси 

Туркияда президент Режаб Тоййип Эрдўғон сиёсатига норозилик билдирган юз минглаб одамлар 450 километрга пиёда юришни якунладилар. “Адолат марши” деб номланган мазкур тадбир 15 июнда Анқарада бошланиб, 9 июль куни Истанбулда ниҳоясига етди. Намойиш иштирокчилари ўтган йили муваффақиятсиз якунланган давлат тўнтаришига урунишдан сўнг Туркияда оммавий тарзда ишдан бўшатишлар ва қамоққа олинишларга қарши норозилик билдирдилар. Эрдўғон марш иштирокчиларини терроррчиликни қўллаб-қувватлашда айблади.Унга кўра... Читать дальше...

"Рус марши" ташкилотчиси Россияни тарк этди

Озодлик Радиоси 

Россияда миллатчиларнинг "Рус марши"ни уюштирган Юрий Горский Россияни тарк этди. Горский экстремистликда айбланиб 7 июлдан бери уй қамоғида сақланаётган эди. У ўзининг Фейсбук саҳифасида, уй қамоғида сақланаётганига қарамай 9 июлда Литвага чиқиб кетишга муваффақ бўлганини маълум қилди. Горский тергов остидан ва уй қамоҳғидан қандай қутилиб чиққанини очиқламади. Горскийга нисбатан жиногят иши 1 май куни миллатчилар Дмитрий Демушкинни қўллаб-қувватлаб митинг ўткизгани ортидан очилган эди.... Читать дальше...

Трамп киберхавфсизлик бўйича Россия билан ҳамкорлик қилиш қароридан воз кечди

Озодлик Радиоси 

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз партияси томонидан кескин танқидга учраганидан сўнг киберхавфсизлик масаласида Россия билан ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги қарорини ўзгартирди. Трамп бу масалада Путин билан Германияда 7-8 июлда ўтган "Катта йигирматалик" саммити доирасида ўтказган учрашуви пайтида келишиб олган эди. Трамп ўз қароридан воз кечгани тўғрисида Твиттерда маълум қилар экан: “Путин билан киберхавфсизлик ҳамкорлиги ҳақида гапирганим, бу иш амалга ошади дегани эмас”, деб ёзди. Трампни танқид қилганлардан бири... Читать дальше...

Ироқда "Ислом давлати" устидан ғалабага эришилгани расман эълон қилинди

Озодлик Радиоси 

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий мамлакатда “Ислом давлати” гуруҳининг 3 йиллик ҳукумронлиги тугатилгани муносабати билан Мосулга келди ва тантанали тадбирда ғалаба билан Қуролли кучларни табриклади. Мосулда 2014 йил 29 июнида “Ислом давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий халифалик ташкил этилганини эълон қилган. Мосул шаҳрини “Ислом давлати”дан озод қилиш бўйича Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг ҳарбий амалиёти 8 ой аввал бошланган эди. БМТ маълумотига қараганда, Мосулни... Читать дальше...

Москвада Навальнийнинг 30 тарғиботчиси қўлга олинди

Озодлик Радиоси 

Москвада якшанба куни мухолифатчи Алексей Навальний фойдасига тарғибот ишларини олиб борган 30дан ортиқ одам ҳибсга олинди. Хабарда айтилиишча, 9 июнь куни Москвада Навальнийни тарғиб қилувчи 120 мувофиқлаштирувчи пункт ва юзлаб тарғиботчилар иш олиб борган. Қўлга олинганларга нисбатан ноқонуний тарзда тарғибот ишларини олиб бориш айблови билдирилган. Мухолифатчи Алексей Навальний 2018 йилда президентлик сайловида иштирок этишини айтган эди. Шу муносабат билан Москва ва Россиянинг бошқа шаҳарларида... Читать дальше...

Ўзбекистон - Туркманистон чегарасини аниқлаш бўйича музокаралар ўтказилди

Озодлик Радиоси 

Туркманистон пойтахти Ашхабодда 2-7 июль кунлари ўзбек-туркман чегараларини делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг 9 июль куни билдиришича, 2017 йил 6 7-март кунлари президент Мирзиёев Ашхабодга расмий сафар билан борганида туркман президенти Бердимуҳаммаедов билан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини ҳуқуқий расмийлаштириш масаласини ҳам муҳокама қилган. Чегарани аниқлаш бўйича учрашувлар мазкур келишувлар асосида ўтказилмоқда. Читать дальше...

Президент Японияга ҳамдардлик билдирди

Озодлик Радиоси 

Японияда табиий офат юз бергани муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев бу мамлакат Бош вазири Синдзо Абэ номига ҳамдардлик мактуби жўнатди. Ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган мактубда: “Чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади. Япония жануби-ғарбидаги Фукуока ва Оита префектураларида 7 июлда кучли ёмғирлар оқибатида юз берган табиий офат қурбонлари сони 18 нафарни ташкил этмоқда. Читать дальше...

Пойтахтда 1 миллиард долларга "Тошкент - сити" барпо этилади (ВИДЕО)

Озодлик Радиоси 

Sputnik нашрининг 9 июль куни хабар беришича, пойтахтда  "Тошкент-сити" деб номланган комплекс барпо этилади. “Тошкент сити” лойиҳаси “ТошкентбошпланЛИТИ” Давлат унитар корхонасининг расмий Facebook саҳифасида жамоатчиликка тақдим этилди. Хабарда айтилишича, мазкур комплекс қурилиши Тошкентда 2018 йилда бошланади. Ишбилармонлик маркази сифатида бунёд этиладиган мазкур комплекснинг умумий майдони 70 гектарни ташкил этади. Бу бинода офислар, меҳмонхона ва ресторанлар, хиёбон ва технопарклар иш олиб боради. Читать дальше...

Ота-оналарнинг 83 фоизи фарзанди 10-ва 11-синфда ўқиши тарафдори

Озодлик Радиоси 

Ота-оналарнинг 83 фоизи фарзандининг 10-синфда қолиши тарафдори. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги расмийларига таянган ҳолда Kun.uz нашри 9 июлда хабар берди. 16 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 78-мактабга борган президент Шавкат Мирзиëев мазкур мактаб базасида 11 йиллик мактаб тизимини қайта тиклаш таклифини ўртага ташлаган эди. Шундан сўнг халқ таълими вазирлиги 28-29 июнь кунлари пойтахтда ва вилоятларда 9-синф битирувчиларининг ота-оналари ўртасида сўров ўткизган. "Сўровнома натижаларига кўра... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Андрей Рублёв

Вице-президент ФТР Селиваненко: у Рублева не пошла игра с Арнальди






День защиты детей 1 июня: история и традиции праздника в России

Синоптик Леус: 1 июня в Подмосковье будет до +31 градуса

Тверской ТЮЗ откроет всероссийский театральный фестиваль в Севастополе

Страсти по буям: Почему Эстония так переживает из-за решения России, а Боррель грозит следить за нами