Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Июль
2017

Новости за 27.07.2017

Тадқиқот: Ривожланган мамлакатлардаги эркаклар сперматозоиди икки баробарга камайган

Озодлик Радиоси 

Олимлар Ғарб мамлакатларида истиқомат қиладиган эркаклар манийидаги спермотозоидлар сони икки баробарга камайганини аниқлашди. Бошқа давлатларда эса бу кўрсаткич сезиларли даражада ўзгармаган.

Каримов хотирасига вилоятлар ва туманларда ош берилиши хабар қилинди

Озодлик Радиоси 

27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши берилади. Бу ҳақда 26 июл куни хабар қилган кун.уз сайтига кўра,тадбирлар барча вилоят ва туманларда ўтиши режалаштирилган.  “Вилоят ҳокимликларидан олинган хабарларга кўра, Ислом Каримовнинг вафоти йили муносабати билан ташкил этилаётган эҳсон ошлари куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтади”, деб хабар қилганди тилга олинган сайт. Ислом Каримов хотирасига ош берилиши учун нега 27 июл танлангани сайт хабарида изоҳланмаган.

Мирзиёев "Ўзбеккўмир"ни “Ўзбекистон темир йўллари”га ўтказиб берди

Озодлик Радиоси 

Президент Мирзиёев 26 июлда имзолаган қарорга биноан “Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибига ўтказилди. Ҳужжат республика кўмир тармоғи бошқарувининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, кўмир маҳсулотлари билан истеъмолчиларни узлуксиз таъминлаш, шунингдек, кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик дастурларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида қабул қилинган. Читать дальше...

Ўзбекистон Туркиядан ҳарбий машиналар сотиб олишни режалаштирмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ҳукумати Туркиядан бир партия зирҳли машиналарни харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik нашри Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар қилди. Келишув тафсилотлари Туркия Мудофаа вазири Нуреттин Жаникли бошчилигидаги делегация аъзолари билан Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар чоғида муҳокама қилинган. "Ўзбекистон Nurol компаниясининг EJDER 4х4 типли енгил зирҳли автомобилларини харид қилишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон томон ўз шароитида 2017 йилнинг июл ойида автомобилни... Читать дальше...

Адвокат: ФСБ Аброр Азимовни қийноқ тўғрисидаги баёнотидан воз кечишга мажбурлади

Озодлик Радиоси 

Санкт –Петербург метросидаги террор бўйича айбланиб қамоққа олинган Аброр Азимовнинг адвокати Дмитрий Динзе Федерал Тергов бюроси ходимлари Азимовни қийноқлар тўғрисидаги баёнотидан воз кечишга мажбур қилгани тўғрисида билдирди. Аввалроқ Аброр Азимов ФСБнинг “махфий қамоғи”да қийноқларга солингани тўғрисида адвокати орқали жамоатчиликка маълум қилган эди. Динзега кўра, ФСБ ходимлари, аризани қайтариб олмаса Азимовнинг қариндошларини “жисмоний жиҳатдан жазолашлари” билан қўрқитганлар. Ака –ука... Читать дальше...

Саакашвили Украина ватандошлигидан маҳрум қилинди

Озодлик Радиоси 

Президент Петро Порошенко Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини Украина ватандошлигидан чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади. 26 июль куни Давлат миграция хизмати расмий сайтида билдирилган маълумотда айтилишича, Украина ватандошлигини олганидан сўнг бир муддат Одесса вилояти губернатори лавозимида ишлаган Саакашвили ватандошлик олаётган пайтда ҳужжатларда ўзи тўғрисида нотўғри маълумотларни кўрсатган. Расмий маълумотда айтилишича, Сакакашвили Грузияда унга нисбатан жиноят иши очилгани... Читать дальше...



Кремль АҚШнинг санкциялар бўйича янги қонуни лойиҳасидан норози

Озодлик Радиоси 

Москва расмийлари АҚШ Сенатида Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни қатъийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганига норозлик билдирмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси президент Трампни санкцияларни енгиллаштириш ёки қатъийлаштириш ваколатидан маҳрум қилади. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков мазкур қонуннинг ишлаб чиқилиши “Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни бира –тўла вайрон қилади”, деб айтди. Унга кўра, мазкур қонун қабул қилинадиган бўлса, Москва... Читать дальше...

Валюта бозорини либераллаштириш учун халқаро молия институтларидан қарз олинмайди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш учун халқаро молия институтлари кредитларини жалб этмайди. Бу ҳақда Тошкентдаги халқаро пресс клубда 26 июль куни ўтган анжуманда Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди. Мирзаевга кўра, валюта бозорини либераллаштириш жараёнида ҳукумат 3 ойлик импортга етадиган захира маблағига эга бўлиши лозим. Ўзбекистоннинг бу борадаги захираси эса таҳминан 20 -25 миллиард долларни ташкил қилади ва бу 2 йиллик импорт қийматига тўғри келади. Вазир ўринбосари... Читать дальше...

Тадбиркорлардан олинадиган солиқлар сонини камайтириш режалаштирилмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда бизнес учун жорий этилган солиқлар миқдорини камайтириш режалаштирилмоқда. Бу борада иқтисодиёт вазири ўринбосари Шуҳрат Исмоиловга таянган ҳолда Podrobno.uz 26 июль куни хабар берди. Вазир ўринбосарига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 46 та солиқ тури мавжуд. “Ривожланган мамлакатларда эса йилига 4-5 турдаги солиқ тўланади. Бу биз учун солиқлар сонини камайтириш бўйича тайёрлайдиган ҳужжатларимизнинг йўналишидир. Оддий тадбиркор учун солиқларни тўлаш механизмини енгиллаштиришимиз зарур”... Читать дальше...

Ўзбекистон ҳарбийлари Туркияда тайёргарликдан ўтказилади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари 2018 йилдан бошлаб Туркиядаги ҳарбий ўқув юртлари ҳамда тайёрлов курсларида малака ошириш имкониятига эга бўлади. Бу борадаги шартнома 26 июлда Туркия миллий мудофаа вазири Нуретдин Жаниқлининг Тошкент сафари доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Беридев билан ўтган учрашуви пайтида имзоланди. ЎзАнинг билдиришича, президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди. Учрашувда икки мамлакат ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама этилди. Читать дальше...

Олийгоҳларга деярли 730 минг абитуриент ҳужжат топширди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон олийгоҳларига жорий йилда 729 минг 947 абитуриент ҳужжат топширди. Олий таълим вазирлиги маълумотига қараганда, республика бўйича 59та олий таълим муассасаси ва уларнинг 12та филиалларидаги ҳар бир ўринга 10.9 абитуриент тўғри келмоқда. 2016 йилда 663 минг 304 абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширган эди. Ўшанда олийгоҳлар сони бир нечтага оз бўлгани учун ҳар бир ўринга 11,5 талабгор тўғри келган. Ўзбекистон бўйича энг кўп абитуриент ((36 минг 546 нафар) Термиз давлат университетига ҳужжат топширган. Читать дальше...

Кўмирчилик соҳаси "Ўзбекистон темир йўллари" тасарруфига ўтди

Озодлик Радиоси 

Президент Мирзиёевнинг кўмир соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига асосан “Ўзбеккўмир” ва “Шарғункўмир” ширкатлари “Ўзбекистон темир йўллари” таркибига киритилди. 26 июлда президент расмий сайтида эълон қилинган қарорда қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” бошқарувида саноат ишлаб чиқариш масалалари бўйича раис ўринбосари лавозими таъсис этилди. Қарорда, шунингдек,“Кўмир таъминот” корхонасини ташкил этиш тўғрисида ҳам гап боради. Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Марат Сафин

Дзюба заявил, что был бы теннисистом уровня Сафина






Стартовал ремонт пешеходной зоны от Верхне-Печерской до Бринского

Выездное заседание комитета Мособлдумы состоялось в Люберцах

Фестиваль «Русская музыка на Балтике» посетили свыше семи тысяч зрителей

Налоговая заблокировала счета Анастасии Ивлеевой