Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2017

Новости за 17.08.2017

Ўзбекистонда ҳафта сўнгида умумхалқ ҳашари ўтказилади

Озодлик Радиоси 

19-20 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.  Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси 15 августда фармойиш чиқарди. Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилажак ҳашардан "ўзаро меҳр-оқибат ва саховатни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар ҳудудларини, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш" мақсади кўзланмоқда. Айни пайтда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш... Читать дальше...

АҚШда одам савдоси билан шуғулланган уч нафар ўзбекистонлик қидирилмоқда

Озодлик Радиоси 

АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) 2005 йилда одам савдоси ва фирибгарликда айблаган уч нафар Ўзбекистон ватандошига нисбатан қидирув эълон қилган.  Бу ҳақда мазкур ICE сайтида маълум қилинган.  Унда таъкидланишича,  ICE уч нафар Ўзбекистон ватандоши - 32 яшар Рустамжон Шукуров, 35 яшар Санжар Агзамов ва 30 яшар Нодир Юнусов - ҳамда АҚШда ноқонуний яшаган иммигрантларни мажбуран ишга жойлаш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) компаниясига нисбатан тергов ишларини бошлаган. Читать дальше...

Ўзбекистон қатор давлатлар учун виза тартибини енгиллаштирмоқчи

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб қатор давлатлар учун виза тартибини енгиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу борада президент Мирзиёев “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни 16 август куни имзолади.

Абдулла Арипов: Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини янги саҳифадан бошлашимиз шарт

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Бишкекка сафари доирасида ўзбек-қирғиз чегарасининг 1170 километри аниқланиб бўлинганини тасдиқлаш тўғрисидаги оралиқ битим имзоланди. 7 йил давомида олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ мазкур битимнинг қабул қилинишини ҳукумат раҳбарлари тарихий воқеа сифатида баҳоладилар.

Саудия Арабистони ҳажга келаётган қатарликлар учун чегарасини очди

Озодлик Радиоси 

Саудия Арабистони 16 август куни ҳаж зиёратини амалга оширмоқчи бўлган қатарликлар учун чегапрасини очди. Расмий маълумотларга қараганда, Салва чегара пунктидан ҳажга бораётган қатарликлар махсус жорий этилган электрон рухсатномаларга эга бўлмаслаар ҳам Саудия ҳудудига киритилади. Бундан ташқари сентябрда Саудиянинг иккиита аэропорти ҳам Қатардан ҳажга келаётганларни ташиётган самолётлар учун очилади. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон Қатар шайхи Абдулла бин Али бин Абдулла... Читать дальше...

БМТ Бош котиби Шарлотсвиллдаги воқеаларга муносабат билдирди

Озодлик Радиоси 

БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш АҚШнинг Шарлотсвилл шаҳрида содир этилган тартибсизликларга муносабат билдирди. 16 август куни Гуттериш БМТ штаб квартирасида ўтган брифингда "ирқчилик жамиятни заҳарловчи кўриниш", деб айтди: -Мен тасдиқлашим мумкин бўлган принциплар жуда аниқ: ирқчилик, ксенофобия, антисметизим ёки исломофобия –жамиятимизни заҳарловчи кўринишлардир. Биз барчамиз бу кўринишларга ҳамма жойда ва ҳар қачон қарши туришимиз керак, - деди Гуттериш. БМТ бош котибининг бу баёноти АҚШ... Читать дальше...



Россия ТИВ расмийси Шимолий Кореяга ракета технологияси сотилгани масаласида фикр билдирди

Озодлик Радиоси 

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Шимолий Кореяга ракета технологияларини Украина етказиб бергани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга яқин, деб ҳисоблашини билдирди. Бу ҳақда 16 август куни Москвадаги "Вести FM" радиосига интервью берган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова:  -2014 йилда БМТ экспертлари ташкилотнинг хавфсизлик бўйича тегишли қўмитасига S213337 деган ҳужжатни тақдим этган. Мазкур ҳужжатда бир йил аввал Украина хавфсизлик хизмати Шимолий Кореянинг икки ватандоши “Южное”... Читать дальше...

Ўзбек-қирғиз чегарасининг 1170 километри аниқлангани тўғрисида оралиқ битим имзоланди

Озодлик Радиоси 

Бишкекда Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасининг 1170 километри аниқланиб бўлинганини тасдиқлаш тўғрисидаги оралиқ битим имзоланди. Чегаранинг аниқлаб бўлинган бу қисмини тасдиқлаш тўғрисидаги шартнома эса президент Алмазбек Атамбаевнинг яқинда Тошкентга қиладиган расмий ташрифи доирасида президентлар томонидан имзоланиши кутилмоқда. Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Раззақовнинг билдиришича, мазкур битим сиёсий ҳарактерга эга ва битимнинг техник жиҳатилари бундан буён муҳокамалар мавзусига айланади. Читать дальше...

Apple ўзбекистонлик iPhone фойдаланувчиларига 4G'дан фойдаланиш имкониятини яратади

Озодлик Радиоси 

Американинг Apple корпорацияси ва Ўзбекистонда Beeline бренди остида ишлаётган Unitel ширкати iPhone фойдаланувчиларига LTE стандартидан фойдаланиш имкониятини берувчи 800 мГц диапозонни блокдан очиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Podrobno.uz нашри бу борада Beeline бош директори Дмитрий Шуковга таянган ҳолда 16 августда хабар берди. Дмитрий Шуковнинг билдиришича, Apple яқин бир-икки ой ичида бу диапазонни Ўзбекистон учун очиб беради. 800 мГц диапозони очилиши ортидан iPhone фойдаланувчилари... Читать дальше...

Ички ишлар академиясида тест синовлари бекор қилинади

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси 2018 йилдан бошлаб талабаларни тест синовларисиз қабул қилади. Академияга талабалар махсус профессионал текширув ва суҳбатлашув йўли билан танлаб олинади. Бу борадаги қарор президент Мирзиёев томонидан 16 август куни имзоланди. Қарорда айтилиишича, бундан буён академияда ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади. Талабаларга стипендия берилади ва улар моддий жиҳатдан таъминланади. Олий маълумотга эга бўлмаган, аммо ички ишларда уч йил ишлаган ходимлар ҳам... Читать дальше...

Мобил операторлар 2018 йил ёзидан бошлаб тарифларни сўмда белгилайди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистондаги мобдил операторлари 2018 йилнинг ёзидан бошлаб хизмат кўрсатиш тарифларини сўмда белгилайдилар. Бу ҳақда 16 август куни ахборот технологиялари ва коммуникация вазири Шерзод Шерматов маълум қилди. Расмийнинг айтишича, 2018 йилнинг 1 июлигача мобил операторларига тарифларни сўмда белгилаш масаласини кўриб чиқиш ва амалда жорий этиш кўрсатмаси берилган. Ўзбекистонда мобил операторлари хизмат ҳақи сўмда тўланади, бироқ тарифлар калькуляцияси долларда белгиланади.


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
Уимблдон

Надаль пропустит Уимблдон из-за желания сыграть на Олимпиаде






Вильфанд объявил о начале купального сезона в Москве

Количество поездок по трассе М12 превысило десять миллионов

"Метеовести": 1 июня в Москве воздух прогреется до +30°С, возможны грозы

Новый запрет для автомобилистов начал действовать в России с 1 июня