Мы в Telegram
Добавить новость
ru24.net
World News in Uzbek
Август
2017

Новости за 24.08.2017

Ўзбекистонда “Энергия тежаш миллий компанияси” ташкил этилди

Озодлик Радиоси 

23 август куни президент Мирзиёев “Энергия самарадорлигини оширувчи  ва энергияни тежайдиган замонавий технологияларни тадбиқ этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар қилди. Қарорда энергетика соҳасини янада ислоҳ қилиш, электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш чоралари кўрилаётгани, шу билан бирга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг қилишнинг таъсирчан тизими... Читать дальше...

Фоҳишалик учун одам ёллаганликда гумон қилинган аёл ушланди

Озодлик Радиоси 

Самарқанд ўтказилган тезкор қидирув тадбири давомида 51 ёшли З. Ж. қўлга олингани тўғрисида маҳаллий нашрлар хабар қилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига кўра, З. Ж. уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоларидан бири бўлган. "З. Ж. ўзининг танишлари орқали ишонувчан аёлларни қидириб, уларга Таиландда ресторан ва кечки клубларда официантка бўлиб ишлашни таклиф қилган. Аёлларга бир ойда 5 минг доллар иш ҳақи тўланишига ваъда берган. Гуруҳда, шунингдек, қизларга буюртмачи сифатида самарқандлик бошқа бир аёл ҳам бўлган. Читать дальше...

Ҳаж арафасида Маккаи Мукаррамада ҳарбий парад ўтказилди

Озодлик Радиоси 

Чоршанба куни Маккаи Мукарраманинг марказий кўчаларидан бирида ҳарбий парад ўтказилди. Унда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ас-Сауд, Саудий Арабистони ички ишлар вазири ва бошқа расмийлар қатнашдилар.

Янги услубда ишлайдиган митти антенналар ихтиро қилинди

Озодлик Радиоси 

Олимлар ҳозирда мавжуд бўлган кичик антенналардан юз баробарга кичик антенналарни ихтиро қилдилар. Митти антенналар узунлиги бир неча юз микрометр бўлиб, улар телевизорлар, мобил қурилмалар ҳамда радиолар фойдаланадиган сигналларни тарқата олади.

Ўзбек-Тожик савдо алоқалари сўнгги 1 йилда қарийб 6 мартага ўсди

Озодлик Радиоси 

Тожик расмийларига кўра, Ўзбекистон ҳокимиятига янги шахсларнинг келиши ортидан ўзбек-тожик алоқаларининг яхшиланиши иқтисодий алоқлар ривожланишига сабаб бўлаётир. Тожикистон ҳукумати сўнгги бир йилга яқин муддат ичида Ўзбекистон билан савдо алоқалари 5,7 маротаба ўсиб, 69 миллион 200 минг долларга етганни билдирди.

Ўзбекистонда 15 сентябрдан маъмурий ислоҳотни бошлаш режалаштирлмоқда

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистонда 15 сентябрдан бошлаб маъмурий бошқарув тизими ислоҳоти бошланиши режалаштирилмоқда. Бу борадаги концепция лойиҳаси 23 августда муҳокамага қўйилди. "Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳот концепцияси", деб номланган мазкур ҳужжатга берилган шарҳда давлат бошқарув органлари ўзбекистонликлар учун ёпиқ қолаётгани, ватандошларнинг уларга мурожаат қилиш имкониятлари чеклангани таъкидланган ҳолда, бу камчиликни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали бартараф этиш назарда тутилади. Читать дальше...

Афғонистондаги худкуш ҳужумда 5 киши ҳалок бўлди

Озодлик Радиоси 

Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида 23 август куни содир этилган худкуш ҳужум оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 38 киши яраланди. Вилоят ҳокимининг расмий вакили Умар Жвакнинг маълум қилишича, Ҳилманд маркази бўлган Лашкаргоҳ шаҳри полицияси биноси олдидаги авторураргоҳда террорчи ўзини портлатиб юборган. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида ҳарбийлар, аёллар ва болалар бор. Ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олди. Мазкур гуруҳ Ҳилманд вилоятида кучли ҳозирликка эга.

Россия Тожикистонга ишлаш учун ўқитувчиларни юбормоқда

Озодлик Радиоси 

Россия 1 сентябрдан бошлаб Тожикистондаги рус мактабларида ишлаш учун 30 нафар ўқитувчини Душанбега жўнатмоқда. Москва томонидан рус тили ва маданиятини хорижда тарғиб этиш учун ташкил этилган “Русский мир” жамғармаси Тожикистонда ишлаш учун Косторма, Кемерово, Бошқирдистон, Доғистон ва Татаристондан ўқитувчилар танлаб олинганини 22 август куни маълум қилди. Россиялик ўқитувчилар Тожикистондаги рус мактабларида математика, физика, биология, химия, информатика, рус тили ва адабиёти фанидан дарс берадилар. Читать дальше...



Фин полицияси Туркудаги террорга алоқадорликда гумонланганларни қўлга олди

Озодлик Радиоси 

Финландияда Туркудаги террор ҳужумига алоқадорликда гумонланган келиб чиқиши Шимолий Африкадан бўлган яна икки одам қўлга олинди. Финландия полициясининг 23 августда хабар беришича, уларнинг ватандошлиги ўрганилмоқда. Қўлга олинганлар Швецияда ўзларини марокашлик, Финландияда эса жазоирлик, деб тангиштиришган. Террорга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс халқаро қидирувга берилган. 18 август куни Турку шаҳрида террорчи одамларга пичоқ билан ҳужум қилиб икки одамни ўлдирган, 8 одамни яралаган эди. Читать дальше...

Москва суди таниқли режиссёрни уй қамоғига ҳукм этди

Озодлик Радиоси 

Москва шаҳар Басманний туман суди 23 августда “Гоголь-центр” театрининг бадиий раҳбари, таниқли режиссёр Кирил Серебренниковни 19 октябргача уй қамоғида сақлаш тўғрисида қарор чиқарди. Аксилҳукумат тадбирларида иштирок этиб келган ва Рус провослав черковини танқид қилган Кирилл Серебренников 68 миллион рублдан кўпроқ маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда гумон қилиниб, 22 августда қўлга олинган эди Режиссёрнинг адвокати Дмитрий Харитонов суд қароридан норози эканин айтди: -Биз бу эҳтиёт чораси ўта асосланмаган, деб ўйлаймиз. Читать дальше...

Исроил бош вазири Эроннинг таъсири кучайиб бораётганидан ташвиш билдирди

Озодлик Радиоси 

Исроил бош вазири Бинямин Нетеняҳу “Эроннинг Суриядаги ҳарбий иштироки кўпайтирилиши Исроилга, Яқин Шарққа ва бутун дунёга таҳдид туғдиради”, деб билдирди. У бу гапни 23 август куни Россия президенти Владимир Путин билан Сочида бўлиб ўтган учрашув чоғида айтди. "Ҳамкорликдаги ҳаракатлар билан “Ислом давлати” гуруҳини йўқ қилаяпмиз. Бу жуда муҳим. Ёмон томони жанггарилардан озод қилинган ҳудудларга Эроннинг кириб келаётгани”, деди Нетеняҳу. Исроил бош вазирига кўра, Эрон Ироқ ва Яманни тўла ўз назоратига олишига яқин қолган... Читать дальше...

Улуғбек Рўзиқулов "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га директор бўлди

Озодлик Радиоси 

Улуғбек Рўзиқулов “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиаширкати бош директорлигига тайинланди. «Kun.uz»нашрининг ўз манбаларига таяниб билдиришича, 23 август куни президент қарори билан куннинг биринчи ярмида бош вазир ўринбосарива «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинган Рўзиқулов, куннинг иккинчи ярмида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бош директори этиб тайинланган. Рўзиқулов “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни 2002 йилдан бери бошқариб келаётган Валерий Тяннинг ўрнини эгаллади. Читать дальше...

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Эркин Мусаев озод этилганини олқишлади

Озодлик Радиоси 

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн БМТнинг Ўзбекистондаги собиқ ходими Эркин Мусаев қамоқдан озод этилганини олқишлади. Мусаев 11 август куни қамоқдан чиқарилган эди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси расмий сайтида 22 август куни эълон қилинган пресс-релизида айтилишича, Зайд Раад ал Ҳусайн май ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган вақтида президент Шавкат Мирзиёев билан Эркин Мусаевни озод қилиш масаласини ҳам муҳокама қилган эди. Пресс-релизда... Читать дальше...

Мирзиёев Россия бош вазири ўринбосари билан инвестициявий лойиҳаларни муҳокама қилди

Озодлик Радиоси 

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди ва инвестициявий лойиҳаларни муҳокама этди.  Бу ҳақда 23 август куни президент матбуот хизмати маълум қилди. Хабарда айтилишича, Шувалов учрашув пайтида Россия ҳукумати Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлади. Маълумотда айнан қандай лойиҳалар муҳокама қилингани тўғрисида айтилмаган. "Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан... Читать дальше...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 44та иқтисодий шартнома имзоланди

Озодлик Радиоси 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Ҳиндистонга сафари ва ҳинд-ўзбек тадбиркорлари форуми доирасида умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган 22та шартнома ва умумий қиймати 70 миллион доллардан кўпроқ бўлган 20та инвестициявий келишувларга эришилди. Бу ҳақда 23 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Ҳиндистонга асосан пахта, газлама, мис, кимёвий ўғитлар, электротехника ва мева сабзавот етказиб беради. Сўнгги... Читать дальше...


Спорт в России и мире

Новости спорта


Новости тенниса
WTA

Ига Свёнтек одержала 40 побед над теннисистками из топ-10 рейтинга WTA






Футболиста из Ставрополя, вратаря сборной России, ограничили в выезде за рубеж из-за долга по алиментам

Экологический фестиваль прошел в парке Ларисы Лазутиной в Одинцове

В Москве могут открыть «Дом дружбы» с КНДР

«112»: подросток случайно убил бездомного в центре Москвы